НИТРАТЛАШТИРУВЧИ БАКТЕРИЯЛАР

НИТРАТЛАШТИРУВЧИ БАКТЕРИЯЛАРаммиак ва аммоний тузларини нитрат кислота тузлари — нитратларга айлантирувчи бактериялар. Н. б. нитратлашув жараёнига сабаб бўлади. Ажралиб чиққан энергияни Нитратлаштирувчи бактериялар органик моддалар синтези учун ишлатади. Нитратлаштирувчи бактериялар тупроқда ва сув ҳавзаларида яшайди. Улар ишқорий ёки нейтрал муҳитли, яхши аэрацияли тупрокдарда ривожланади. Шунинг учун нитратлашув жараёни яхши ишлов берилган тупроқларда жадалроқ кечади. Нитратлаштирувчи бактериялар муҳитнинг органик моддаларига жуда сезгир ав-тотроф организмларщлр. Рус микробиологи С. Н. Виноградский 1890 й. да аммиакни нитритгача оксидлаб, ҳужайра синтези учун энергия олувчи (қ. Хемосинтез) ва нитритларни нитратларгача оксидловчи Нитратлаштирувчи бактерияларни ажратиб олган.

Loading...