НИТРОАММОФОСКА

НИТРОАММОФОСКА — таркибида азот, фосфор, калий бўлган мураккаб донадор ўғит. Унда сувда эрувчан шаклдаги 12—18% N, 18—20% дан Р2О5 ва К2О бор. Н. ни нитрат ва фосфор кислоталарини аммиак ёрдамида нейтраллаб ёки апатитни нитрат кислота билан парчалаб ва эритмани калий хлорид билан аралаштириб олинади. К,. х. экинларининг эҳтиёжига қараб N:P:K нисбати ўзгариши мумкин. Нитроаммофоска истиқболли концентрланган ўғитдир. Барча тупроқ типларида асосий, экиш олдидан ва озиқлантириш ўғити сифатида турли қ. х. экинларига қўлланилади. Нитроаммофоска битум шимдирилган қоғоз қопларга солиниб, қуруқ биноларда сақланади.

Loading...