НИЦШЕ

НИЦШЕ (Nietzsche) Фридрих (1844.15.10, Реккен, Лютцен яқинида, Саксония — 1900.25.8, Веймар) — не-мис файласуфи, ҳаёт фалсафаси намояндаси. Протестант руҳонийси оиласида туғилди, тақводорлик муҳитида ўсди. Гимназиядаги дўстлари уни «ибодатхонадаги 12 ёшли Исо»га ўхшатиб, «мит-ти пастор» деб аташган. Н. Инжилдан парчаларни ва черков қўшиқларини таъсирчан ижро этган. 10 ёшидан шеърлар ҳам ёза бошлаган. Бонн ва Лейпциг ш. лари-датаълим олди (1864—68). Базель ун-тининг проф. (1869—78). Касаллиги туфайли ун-тдаги ишини ташлаб кетишга мажбур бўлди. 1871 й. дан Ницшенинг саломат-лиги ёмонлашиб, қаттиқ бош огриғига учрайди. 1888 й. да фалаж бўлиб қолади, кўп ўтмай акли заифлаша бошлайди. Синглиси Элизабет Фёрстер-Ницше унга ўлимига қадар меҳрибонлик кўрса-тади, вафотидан сўнг эса Ницшенинг ижо-дий мероси ҳақида қайғуради. Ницше касал-манд, одамларга қўшилиша олмайдиган, ноқулай инсон эди. У ўзи хаёлан яратган идеал инсон тимсолига буткул берилиб, танх,оликда яшашни афзал кўрарди. 1872 й. Н. нинг «Мусиқа руҳидан фожианинг туғилиши» деб аталган 1-китоби босилиб чикди. Бунда у борлиқнинг 2 асосини — бир томондан, «ҳаётийлик», «маишат» ва «фожиавийлик»ни ва 2-томондан, «мушоҳадавийлик», «мантиқийлик», «бир томонлама интеллекту алл и к»ни ўзаро қарама-қарши қўйган. Бу китобни замондошлари ғайриилмий асар сифатида рад этишди. Ницше 1873—76 йлардаёзилган «Бе-маврид мулоҳазалар»ида Д. Ф. Штраус ва тарихийлик тарафдорларини кескин танқид қилиб, айни вақтда файласуфлардан Шопенгауэр ва Рихард Вагнерни улуғлайди. Бироқ кўп ўтмай, Ницшенинг Вагнердан ихлоси қайтади. Ницшенинг машҳур асари «Зардўшт таваллоси: ҳамма учун ва ҳеч кимга аталмаган китоб»дир (1 қисми — 1883, 1-тўлиқ нашри 1892 й. дачиққан). Ўзининг бу асарини Ницше «ин-соният қўлидаги китоблар ичида энг те-рани», деб ҳисоблаган. Ницше ўзини инсони-ят имкониятлари чегарасидан ташқарига чиққан онгни ўзида мужассамлаштирган Зардушт билан тенглаштирган. Ницше «Ҳокимиятга интилиш» китобини ўзининг асосий дастурий асарига айлантиришни ўйлаган эди. Лекин Ницше уни тайёрлаш жараёнида туғилган бир қанча фик-рлар ва ҳикматли сўзларнигина ёзиб қолдирди. Китобни Э. ФёрстерНицше ва П. Гаст такомил»ига етказиб, 1906 й. дагина нашр этишга муваффақ бўлдилар.

Ницше фалсафасига Шопенгауэрнинг волюнтаристик метафизикаси ва Дарвиннинг яшаш учун кураш қонуни катта таъсир кўрсатди. Бу таълимотларга асосланган Ницше барча сохта, чиркин, ҳаётга душман бўлган нарсаларни йўққилишга тайёртурувчи янги инсон идеалини яратишга интилди. Унинг фалсафаси яқинлашиб келаётган фалсафий нигилизм ўрнини эгаллаши лозим эди. Ницше христи-анликка қарши курашди ва «қуллик ах-лоқи»ни христианликнинг маҳсули деб баҳолади. У буржуазияга қарши эди, бу синф ахлоқини сохта ахлоқ деб билли. Ницше чиликнинг метафизик ғояси «барча мавжудотлар, шу жумладан, инсон онгида қам хркимиятга интилиш шакли намоён бўлади, ҳеч қандай мутлак, қаёт йўқ, ҳамма нарса мангу қайтарилишга маҳкум» деган фикрда мужассамлашган. Ницше фалсафага «хркимиятга интилиш» ғоясидан ташқари, «барча қадриятларни қайта баҳолаш», «одамларнинг янги наели», «идеал инсон» тушунчаларини киритди.

Ницше янги услубий шаклларни топган танқидчи ва шоир, афоризмлар устаси эди. Ницше фалсафасининг софистика шакли уни тушинишни қийинлаштиради.

Ундан кейин яшаган файласуфларнинг уқтиришича, Ницше фалсафасида узилкесил ҳақиқат, эътиқод деб қабул қилиш мумкин бўлган қоидалар йўқ.

Асосий асарлари: «Тарихнинг қаёт учун фойдаси ва зарари тўғрисида» (1874), «Шопенгауэр мураббий сифатида» (1874), «Рихард Вагнер Байрет-да» (1875—76), «Эркин тафаккур соҳиблари учун қўлланма» (1876—78), «Тонг яллиғи» (1881), «Қувноқ билим» (1882), «Ёвуз донишмандлик: ҳикматлар ва доно сўзлар» (1882—85), «Ахлоқнинг моҳияти» (1887).

Ад.:1алеви Д., Жизнь Фридриха Ницше, М., 1991; Цвейг С, Вчерашный мир, М., 1991.

Саида Жўраева.

Loading...