НИЗОМУЛМУЛК (1017, Туе – 1092, Наҳованд) — Салжуқийлар давлати арбоби Абу Али ал-Ҳасан ибн Али ибн Исҳоқ ат-Тусийнинг унвони, «Низо-мулмулк», яъни мулкнинг низоми, тартиби номи билан шуҳрат қозонган. Нишопур ва Марвда ўқиб, вояга ет-гач, Балхга бориб, Али ибн Шодон хизматига киради. Кейинчалик у До-вуд ибн Микоилга дабир бўлади. Салжуқийлар шоҳи Алп Арслон саройида вазирлик мансабигача кўтарилади. 1072 й. Алп Арслон ўлдирилгач, унинг ўғли, 17 ёшлик Маликшоҳ (1072—92 й. лар) саройида Низомулмулк вазирлик қилиб, қарийб давлатнинг ҳамма ишларини ўзи олиб борган. Маликшох. уни ўз ҳомийси — отабек деб атаган. Низомулмулк мамлакатда йирик мулкдорлар ва қабила бошлиқларининг айирмачилик (сепаратистах) ҳаракатларига қарши курашиб, давлатни бош-қариш ишларини марказлаштириш сиёсатини ўтказган. 1067 й. Бағдодда «Низомиййа» ақоид ва ҳуқуқ мадрасасини қурдиради. 1091 й. «Сиёсатнома» («Сияр ул-мулук») асарини ёзади. Унда давлат бошқарувига алоқадор қарийб ҳамма қоида ва қонунлар, усул ва воситалар, қози ва қозихона ишлари, қўшин ва сарбозлар, хизматчи ва шахсий сарбозлар масалалари, саройдаги соқчилару посбонлар вазифалари, уларнинг маошлари, почта ва айғоқчилик (разведка) ишлари, уларнинг моддий жиҳатлари, ҳатто шоҳнинг оилавий ишлари, солиқ ва ҳирож, закот ва вақф масалалари ҳам ўрин олган. Асарнинг асосий ғояси шундан иборатки, вазир Н. шоҳ ва ҳокимларни адлу инсофга, сулҳ ва мурувватга, давлатни оқилона бошқариб, қатъий қоида ва тартиб ўрнатишга, амалдорларни виждонли, пок, ҳалол ва иймонли бўлишга, мамлакат ободонлиги, унинг аҳли фаровонлиги, тинчлик ва тотувлигини таъминлаш учун ҳаракат қилишга даъват қилади. Низомулмулк Бағдод сафари йўлида ёлланган қотил тиғидан ҳалок бўлади.
Ад.: Низомулмулк, Сиёсатнома ёки Сияр ул-мулук, Т., 1997.