НОДИРА

НОДИРА (тахаллуси; исми Мохларойим) (1792, Андижон —1842, Қўқон) — шоира, маърифатпарвар ва давлат арбоби. «Комила» ва «Макнуна» тахаллуслари билан ҳам шеърлар ёзган. Отаси Андижон қокими Раҳмонқулбий — минг қабиласидан, Фарғона ҳукмдори Олимхоннинг тоғаси. Олимхон укаси Умархонга Марғилон ҳокимлигини беради ва уни 1807 й. да Нодирага уйлантиради. Нодира шу хонадонда шеър езишни машқ қилади, шоира Увайсий билан танишади, уни муаллима сифатида саройга таклиф этади. Нодиранинг турмуш йўлдоши Амир Умархон ҳам Амирий тахаллусида ижод қилган.

1822 й. да Умархон вафот этиб, унинг ўғли, 14 ёшли Муҳаммад Алихон (Маъдалихон) тахтга кўтарилди. Лекин давлатни, асосан, Нодиранинг ўзи идора қилди. У маданият ва санъатни ривожлантиришга интилди. Нодиранинг замондоши қози Абдунаби Хотифнинг тамомланмай қолган воқеабанд достонида Нодиранинг ҳаёти ва ижтимоий фаолияти ишонарли далиллар б-н кўрсатиб берилган: «Асар ёзишдан мақсадим Нодиранинг оқила, фаҳмли, илм ва сўзнинг қадрига етадиган донишманд аёл экан-лигини кўрсатишдир… Умархон вафо-тидан сўнг бу иффат садафининг ин-жуси кунларни хасрату фироқ билан шу тариқа ўтишини ношукурлик деб билди. У гулистондек Чаҳорчаман боғига бориб, Фарғона, Тошкент, Хўжанд, Андижон ва б. шаҳарлардан фозиллар, олимлар, хаттотлар, наққошларни ўз хизматига чақиртириб келди». Н. бир неча китобларни кўчиртирди ва шоирларни янги-янги асарлар ёзишга таш-виққилди. Шоира девонларнинг чиройли ёзилиши, муқовасининг безатилишини ўзи шахсан кўздан кечириб турган. У яхши ишлаган котибларга тилла калам, кумуш қаламдон бериб, уларни «Заррин қалам»лик мансабига кўтарган.

Нодира бозор ва расталар, масжид ва мадрасалар, карвонсаройлар қурилишига эътибор берган. Гўристони ка-лондаги Мадрасаи Чалпак, Тақагарлик растасидаги Мох^аройим мадра-сасини бино эттирган. Бухоро амири Насрулло 1842 й. да Қўқонга бости-риб кириб, Маъдалихонни, укаси Султон Маҳмудхонни, 14 яшар ўғли Муҳаммад Аминхонни ва Нодирани фожи-али равишда ўлдиради.

Нодиранинг адабий мероси ўз ғоявийбадиий аҳамияти нуқтаи назаридан мумтоз шеъриятнинг гўзал намуналаридандир. Унинг тула бўлмаган узбекча девони Ўзбекистон ФА Шарқшунослик ин-ти фондида сацланади (инв. № 4132). Девонга Нодиранинг 109 (ёки 1704 мисра) газали киритилган. Нодиранинг узи ёзган де-бочада таржимаи ҳолига оид баъзи муҳим маълумотлар берилган. 19-а. дакўчирилган, ҳоз. Ўзбекистон ФА Тарих музейи архивида сақланаётган девонда Нодиранинг «Комила» тахаллуси билан ёзган 19 (328 мисра) ғазали борлиги аникланган. 1962 й. да Наманганда шоиранинг мукам-мал девони топилди. Ўзбекистон ФА Алишер Навоий номидаги давлат ада-биёт музейида сақланаётган (инв. № 313) бу девон шоиранинг меросини тўлиқ қамраб олган, дейиш мумкин. Бунда шоира ёзган дебоча мукаммал берилган. Девонда шоиранинг «Ноди-ра» тахаллуси билан ёзган 180 шеъри жамланган (шулардан 136 таси ўзбек тилида, 44 таси тожик тилида). Жумладан, 11 мухаммас, 2 мусаддас, 1 мусамман, 1 таржиъбанд, 1 таркиббанд ва 1 фироқнома ҳам бор. Ўзбекистон ФА Шарқшунослик ин-ти фондида Нодиранинг «Макнуна» тахаллуси билан ёзилган, 333 ғазалдан иборат бир девони мавжуд (инв. № 7766). Бугунги кунда биз Нодиранинг ўзбек ва форс-тожик тилларида яратган 10 минг мисрага яқин лирик меросига эгамиз.

Нодира шеъриятининг асосини лирика ташкил этади. Нодира муҳаббат, садоқат ва вафо куйчисидир. У гўзаллик ва садоқатни, Шарқ хотин-қизларининг дардаламлари, оҳу фиғонларини куйлади. Шоира ўзини ишқ ойнаси деб атар экан, бу ойнада инсоннинг ҳаётга умид билан қараши, эзгу истаклари ва орзуси акс этган. У муҳаббат Аллоҳ томонидан инсонлар қалбига солинган мангу ёғду эканлигини куйлади: Муҳаббатсиз киши одам эмасдур, Гар одамсан, муҳаббат ихтиёр эт! Н. нинг муҳаббат тушунчаси чуқур ижтимоий мазмун касб этади. Муҳаббат шахсий туйғулар доирасидан юқори кўтарилиб, одамийликни чуқур идрок қилиш воситасига айлантирилади. Нодира инсоннинг энг юксак фазилати вафодорликда деб билади. Шоиранинг форстожик тилидаги мебош радифли газалида вафо мавзуи кенг доирада каламга олинади.

Шоира ҳиммат, сабр, қаноат, номус, ҳаё каби хислатларни маърифат, яъни Худо васлига эришишни яқинлаштирувчи манзиллар сифатида қайд этади, одам ана шу шарафли хислатларни ўз руҳига мукаммал сингдириб олиши ва уни собиткадамлик билан кўнгил ганжинасида асрамоғини образли қилиб тасвирлайди. Одамзод шу сифатлардан махрум бўлар экан, у риё йўлига кириб кетади.

Нодира ўз ижодида дунёвийлик билан бир қаторда тасаввуфнинг нақшбандия йўналишига асосланган бир бутунлик оркали инсоннинг жамият ва табиатга муносабатини ҳам, илоҳий муҳаб-бат йўлидаги руҳий дунёсини ҳам жуда гўзал ва жонли мисраларда ифодалаб беради. Нодира шеърларида ислом руҳи, та-саввуф таълими ва ҳаёт фалсафасини чуқур идрок этган ҳолда ҳаётга ҳамма вақт умидбахш нигоҳ билан қарайди ва ундан яхшилик уруғини қидиради. Нодира саройда яшаса ҳам, ўзини маънавий жиҳатдан бахтиёр ҳисоблай олмас эди.

Шунинг учун ҳам у ғазалларидан бирида: «Мени салтанат маснадида кўриб, гумон этманг айшу фарогат б-н», дейди.

Нодира олимлар, шоирлар, айниқса, шоираларни ўз ҳимоясига олган. Шоира ўз девонларининг «ҳамнишин олима афифалар, фозила ҳамсуҳбат шарифаларнинг маслаҳатлари ва ташаббусларига кўра жамлангани»ни ўзбекча девонига ёзган сўзбошисида қайд этиб ўтади.

Нодира мумтоз шеъриятнинг мавжуд ҳамма жанрларида қалам тебратди. Унинг ўзбекча ва форсийчатожикча газаллари арузнинг турли вазнларида 5, 7, 9, 13, ҳатто 18 байтли ҳажмда яратилган. Шоира ғазалларининг асосий қисми 7—9 байтлидир. Нодира мумтоз адабиёт анъаналарини қунт ва ихлос билан давом эттирган. Навоий, Фузулий, Бедил ғазалларига мухаммаслар боғлаган. Нодира ўз ғазалларида кўпроқ «мукар-рар» (сўзнинг такрорланиб келиши) ва «қўш мукаррар» усулларидан фойдаланган. Асарларида талмеҳ, мажоз, таш-беҳ, истиора, тазод, тадриж, ташхис, интоқ каби бадиий воситалар маҳорат билан қўлланган.

Нодира форс-тожик тилида ҳам гўзал, таъсирчан шеърлар ёзган. Улар ҳам мазмун ва бадиий маҳорат жиҳатдан ўзбек тилидаги ғазалларидек юксак даражада ёзилган бўлиб, шоира ижодини яна ҳам кенг ва тўлароқ ўрганишда муҳим роль ўйнайди.

Нодира ижодига бўлган қизиқиш шоира қаётлик давридаёқ бошланган. Машҳур шоира Дилшод (1800—1905) Нодирага махсус ғазаллар бағишлаб, уни «илм-адаб i ва назм осмонининг юлдузи, ушшоқлари ғазалхони, шакар сочувчи булбул» деб таърифлайди. Нодира ғазалларига жуда ‘ кўп шоирлар назиралар ёзганлар, мухаммас боғлаганлар. Ўзбек адабиётида ва саҳнада Нодиранинг бадиий образи яратилди. Ҳ. Раззоқовнинг «Нодира», Туроб Тўланинг «Нодирабегим» мусиқали драмалари саҳналаштирилди. Комил Ёрматов ва М. Мелькумовларнинг сценарийси асосида «Нодирабегим» филь-ми яратилди. Шоира асарлари рус ва б. чет тилларга таржима қилинган. Fa-заллари ўзбек мақомлари ва халқ куйларига солинган. Ўзбекистоннинг ша-ҳар ва қишлоқларида кўплаб кўчалар, кинотеатр, мактаб ва кутубхоналар Нодира номи билан юритилади.

Ас: Шеърлар, Т., 1958; Девон, Т., 1963; Асарлар (2 ж. ли), 1-ж., Т., 1968; 2-ж., 1-2-китоб, Т., 1971; Девон (форстожик тилидаги ғазаллар), Душанба, 1967; Увайсий ва Нодира, Т., 1994.

Ад.: Жалолов Т., Ўзбек шоиралари, 1-китоб, 2нашр, Т., 1970; Абдуллаев В., Ўзбек адабиёти тарихи, 2-китоб, 1967; Қа-юмов А., Қўқон адабий муҳити, Т., 1961; Қодирова М., Давр Нодираси (Нодиранинг ҳаёт ва ижод йўли), Т., 1991; Маъна-вият юлдузлари, Т., 2001.

Маҳбуба Қодирова.

Loading...