НОДИРШОҲ Афшор (1688.22.10, Де-регёз — 1747.20.6, Хабушон) — Эрон шоқи (1736—47), кизилбошлиларнит афшор қавмидан бўлган. Хуросонда ҳарбий қўмондон сифатида ўз фаолиятини бошлаган. 1726 й. да сафавийлар шоҳи Тахмасп II (ҳукмронлик даври: 1722 — 32)нинг ҳарбий хизматига ўтиб, Машҳаддан афғонларни қувиб чиқарган. Ҳиротдаги афғонларнинг абдал ва Хуросондаги туркман қабилаларига қарши курашда ғолиб келган (1729). Эронни босиб олиш учун уруш бошлаган Усмонли турк султонлигига қарши самарали кураши Нодиршоҳнинг нуфузини оширган (1730—31). Тахмасп II ни тахтдан ағдариб, унинг ўғли Аббос III ни шоҳ, ўзини эса унга ҳомий (регент) деб эълон қилган (1732). Турклар билан уруш тугагач, Эрон шоҳи бўлган (1736). Нодиршоҳ Сафавийлар давлати ўрнида Эронда марказлашган йирик давлатга асосланган империя ташкил қилган. Қўшни давлатларга қарши талончилик юришлари ўтказиб, Арманистон, Озарбай-жон, Грузия, Доғистон, Афғонистон, Белужистон, Урта Осиёнинг катта кисми, Шим. Ҳиндистонни босиб олган. Бухоро хонлигига қарши унинг юриши дастлаб муваффақиятсиз тугайди. Нодиршоҳнинг катта ўғли Ризоқули мирза 1200 кишилик лашкари билан Амударёдан ўтиб, Қаршини қамал қилган. Мухаммад Ҳакимбий оталиқ ва Бухоро хони Абулфайзхон шаҳар ичида туриб душ-манга қарши курашганлар. Бухороликларнинг иттифоқчиси Хива хони Элбарс (ҳукмронлик даври: 1728—1740) катта қўшин билан етиб келгач, Ризоқули мирза шошилинч сулҳ тузади ва орқага қайтади (1736). Бироқ Нодиршоҳнинг ўзи катта қўшинга бош бўлгач, Балхни эгаллаб, Бухоро устига юриш қилганида уни Муҳаммад Ҳакимбий ва ўғли Муҳаммад Рахим қўллаб-қувватлайди (1740). Бухоро устидан сиёсий ҳокимият ўрнатилгач, у Хива хонлигига қарши юриш қилади. Хонқани эгаллаш пайтида Хива хони Элбарс ўлдирилган (1740). Нодиршоҳ ҳукмронлигига қарши Хива ва Бухорода бир неча марта қўзғо-лонлар кўтарилган. Эронда ҳам ички низолар ва сарой фитналари кучаяди. Нодиршоҳ Хуросон ноиби, ўзининг жияни Алиқулихон томонидан Машҳадда ўлди-рилган. Алиқулихон ўзини Одилшоҳ номи билан шоқдеб эълон қилган. Нодиршоҳнинг ўлими билан Эрон давлатининг марказлаштириш жараёни тўхтаб қолган.
Ад.: Мирза Абдал’азим Сами, Тарихи салатин-и мангитиййа, М., 1962.
Қаҳрамон Ражабов.