НЎҒАЙ ЎРДА

НЎҒАЙ ЎРДА, Нўғай хонлиги — Шим. Каспий ва Орол денгизлари бўйидан Тура ва Камагача, Волгадан Иртишгача бўлган ҳудудда ташкил топган кўчманчилар давлати. 14 — 15-а. бошларида Олтин Ўрдадан ажраб чиқади. Идикунинг ўғли Нуриддин замонида (1426—40) кучайган. Аҳолиси, асосан, манғит ва қўнғиротлардан иборат бўлган. Пойтахти — Саройчик ш. У Қора денгиз бўйларидан Ўрта Осиёга бора-диган савдо йўлидаги йирик шаҳар эди. 16-а. да Нўғай Ўрда Москва ва Қозон бозорларини чорва маҳсулотлари билан таъминлаган. Нўғай Ўрда мурзалар бошқарган улусларга бўлинган. 16-а. 2 – ярмида Н. Ў. Катта Нўғай, Кичик Нўғай ва Олтиовул Ўрдаларига парчаланиб кетган. Нўғай Ўрдада «Идику» («Едигей») достони яратилган.

Ад:. Похлёбкин В. В ., Татары и Русь, ML, 2001.

Loading...