НЎҒОЕВ Нажиб Нуъмонович

НЎҒОЕВ Нажиб Нуъмонович (1910, Ульяновск вилояти, Старая Култатка посёлкаси — 1964.6.5, Шахрисабз) — 2-жаҳон уруши қатнашчиси, кичик сержант. 1941 й. дан армия сафида. 1669-танкка қарши қирувчи артиллерия полки (Дашт фронтининг 7-гвардиячи ар-мияси)нинг тўп наводчиги. 1943 й. 5 окт. да Днепропетровск вилоятининг Верхнеднепровск туманидаги Бородаевка қишлоғи атрофидаги жангда душманнинг 4 та танкини яксон қилган, 3 миномёт батареяси,, 6 пулемёт нуқтаси ўтини ўчирган, юк ортилган 2 ав-томашинасини юки б-н, 100 га яқин гитлерчини яксон қилган. 1943 й. 26 окт. да Қаҳрамон унвони берилган. Шаҳрисабздаги кўчалардан бирига унинг номи берилган ва бюсти ўрнатилган.

Loading...