НОИНИЙ Бокияйи (16-а. нинг 2-ярми — 17-а.) — ўртаосиёлик созанда, шоир ва мусиқашунос. Ўрта Осиё ва Шим. Ҳиндистонда яшаган. Кавкабий Бухо-рийнинг издоши. Форс тилида битилган шеърий девон, фалсафий рисола ва «Замзамайи вахдат» («Муштарак наволари») мусиқа рисоласи Ўзбекистон ФА Шарқшунослик ин-тида сакдана-ди (инв. №10266/11, тахм. 1654). Рисола дебоча, муқаддима, 6 боб ва хулосадан иборат. Унда мусулмон Шарқ маданиятида ривож топган Ўн икки ма-қом тизими (6 овоза, 24 шўъба, 48 гўша) ва ҳинд мумтоз мусиқа парда ту-зилмалари (6 рага, 30 рагини ва б.), мусиқа жанрлари (дубайт, пешрав, кор, амал, шунингдек, гита, ханд, хайал, фарси ва б.), мақом ва рагаларнинг мазмун доираси, ижро этиш шароитлари (муайян вақти) масалалари ёри-тилган. Мазкур рисолада, айниқса, муаллифнинг Ўрта Осиё ва Шим. Хиндистон минтақалари мусиқа анъаналарининг ўзаро муносабатлари (яқинлиги) масаласига эътибори аҳамиятлидир.