НОК (Pyrus) — раъногулдошлар оиласига мансуб барг тўкувчи дарахтлар ёки буталар туркуми, мевали дарахт. Евросиёнинг мўътадил ва субтропик мин-тақалари (Шарқий ва Кичик Осиё, Кавказ, Жан. Европа)да 60 га яқин тури учрайди. Ўрта Осиё, Россиянинг жануби, Узоқ Шарқ, Украина, Белоруссия, Болтиқбўйи, Молдавияда 40 га яқин тури ўсади. Нок қадимий маданий ўсимлик. Дастлаб Эрон ва Арманистонда маданийлаштирилган деган тахминлар бор. Европа мамлакатлари, Американинг мўътадил иклимли ҳудудлари (ай-ниқса, АҚШ)да, Африка, Австралия, Жан. Шарқий Осиёда кўп экилади. Дунё бўйича уруғли мевалилар ичида (экилган майдони жиҳатидан олмадан кейин) 2-ўринда туради. Хитой, Италия, АҚШ, Испания, Туркияда нокзорлар кўп. Нокнинг маданий навлари оддий Нок ёки ўрмон Н. и (P. communis), қор Н. (Р. nivalis), Буасье Ноки (P. boissieriana), Коржинский Н. и (P. korshinskyi), қумокди ёки кечки Нок (P. serotina), yc-сурия Ноки (P. ussuriensis) ва б. турларга мансуб. Нокнинг оддий ёки урмон Нок тури кенг тарқалган. Ўзбекистонда Коржинский ноки мурут, олмурут (Р. Korshinskyi Litv.); туркман ноки (Р. turcmanica Maleg.) тоғ ён бағирларида ёввойи қолда ўсади. Нок дарахти 50—300 йилгача яшайди, буйи 15—20 м га ета-ди; шох-шаббаси ихчам, пирамида шаклида. Нок ёруғсевар, қурғоқчиликка ва совуққа ўртача чидамли. Нок қумли, шўрланган ерлардан бошқа ҳамма жойда яхши ўсади. Илдизи кам тармокли ўқ илдиз, асосий қисми тупроқнинг 20—80 см қатламида жойлашади. Барглари тухумсимон, туксиз, яшил, ялтироқ, чети арра тишли. Гуллари оқ, баъзан пушти ёки кизил. Меваси турли шаклда, вазни 25—300 г, баъзан 500 — 700 г, ранги сариқ, яшил, пушти, зар-ғалдоқ ва б. Меваси янгилигида ейила-ди, қоқи, жем, компот, мураббо қилинади. Таркибида ўртача 80% сув, 10,4% канд, 0,3% органик кислоталар, 0,03% ошловчи моддалар, 2,6% клетчатка, 0,4% азотли моддалар, В, С витаминлари, А провитамини бор. Асалширали дарахт, айрим турлари ёғочидан мусиқа асбоблари ясалади.
Нок пайвандлаш йули билан кўпайтирилади; пайвандтаг ёввойи Нок ёки беҳи уруғларини ўстириб тайёрланади. Нокзорлар икки йиллик кўчатлардан бар-по этилади. Кучли пайвандтагга уланганлари 8×6 (7—6×4—2,5) м, пакана пайвандтагга уланганлари эса 6×4 м, 3,5×2,5 м схемада экилади. Купчилик Нок навлари қўшимча чангланишни талаб этади. Шу сабабли чангловчи навлар аралаш экилади. Кўчати ўтқазил-гач, 5—6йили ҳосилга киради, 20 — 25-йилда тўлиқ ҳосил беради. Навига, парвариш қилинишига қараб ҳосилдор-лиги 100— 250 ц/га.
Кузда ёки эрта баҳорда органик ва минерал ўғитлар билан ўғитланади, ўсув даврида озиқлантирилади, суғорилади, қатор ва туп оралари культивация қилинади.
Асосий навлари: жаҳон бўйича Нокнинг 5 мингдан ортиқ навлари бор. Р. Р. Шредер номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик и. т. ин-тида 20-а. нинг 50-й. ларидан бошлаб кўпгина Нок навлари чиқарилган ва Ўзбекис-тонда 40 га яқин маҳаллий ва селекция навлари р-нлаштирилган. Саноат боғдорчилигида ёзги (Вильяме, Любимица Клаппа ва б.), кузги (Раъно, Бере-Боск, Зуҳра, Совға, Лесная красавица ва б.), қишки (Кулала, Дилафрўз, Кюре, Тошкент ноки, Оливье де Серр ва б.) навлари экилади.
Зараркунандалари: нок ва олма қурти, нок бити, нок канаси ва б. Касалликлари — калмараз, ун-шудринг, чириш ва б.
Ад.: Сорта плодовых, субтропических, орехоплодовых культур и ягод, Т., 1968; Рибаков А. А., Остроухова С. А., Ўзбекистон мевачилиги, Т., 1967; Помология Узбекистана, Т., 1983, Султан Холназаров.