НОМ

НОМ (мантиқда) — тил ифодаси. Предмет (атоқли Ном) ёки бир гуруҳ предметлар (умумий Ном)ни англатади. Бунда предмет кенг маънода тушунилади. Атоқли Номлар айрим предметларнинг Ном лари (Мас, «Бобур», «Ўтган кунлар» муаллифи) ҳамда бир гуруҳ предметларнинг умумлашган Ном ларига (Мас, «инсоният») бўлинади. Гуруҳлар Ном ини умумий Ном (Мас, «инсон»)дан фарқлаш лозим. Содда ёки элементар Н. лар ва мураккаб Номлар бўлади. Содда Н. лар бошқа Н. лардан ёки тилнинг бошқа маъноли ифо-даларидан тузилмайди. Мураккаб Н. лар эса маъно касб этувчи қисмлардан ту-зилган бўлади («инсоният» — содда Н. бўлса, «хрзирги инсоният» мураккаб Н.). Формаллашган тилларда атоқли Н. ларнинг аналоги константадир; предметларнинг атоқли Н. ларига индивид константалар, гуруҳларнинт атоқли Н. ларига гуруҳ константалар мос бўлади. Номлар ва улар билан боғлиқ бўлган муносабатлар (аввало Н. билан у ифода этадиган предмет уртасидаги муноса-бат)ни мантиқий семантика ўрганади.

Loading...