НОРИЛЬСК

НОРИЛЬСК — РФнинг Красноярск ўлкасидаги шаҳар (1953 й. дан). Дунёда энг шим. шаҳарлардан бири (Шим. Қутбий дойра орқасида жойлашган). Т. й. станцияси (т. й. орқали Енисейдаги Дудинка порти билан богланган). Ахрлиси 151,2 минг киши (1998). 1935 й. да кончилик-металлургия к-ти қурилиши муносабати билан вужудга келган. Рангли металлургия маркази. Никель, кобальт, мис ва б. рудалар қазиб олинади ва қай-та ишланади; тошкўмир қазиб олинади. Металлсозлик ва қурилиш матери-аллари саноати корхоналари ишлаб турибди. Мессояха-Норильск газ қувури ўтказилган. Чекка Шимол қ. х. илмий тадқиқот ин-ти, театр, суратлар галереяси бор.

Loading...