НОРИН ТУМАНИ

НОРИН ТУМАНИНаманган вилоятининг жан.-шарқий қисмида жойлашган туман. 1926 й. 29 сент. да ташкил этилган. 1962—1973 й. ларда ва 1988—89 й. ларда Учқўрғон тумани таркибида бўлган. Норин тумани ғарбдан вилоятнинг Наманган ва Уйчи, шим. дан Учқўрғон туманлари, жан. ва шаркдан Андижон вилоятининг Балиқчи ва Избоскан туманлари билан чегарадош. Майд. 207,1 км2. Ахрлиси 118,3 минг киши (2003). Норин туманида 1 шаҳар (Ҳаққулобод) ва 8 қишлоқ фуқаролар йиғини (Марғзор, Норин-капа, Пахтақишлоқ, Тошлоқ, Туда, Усмон Юсупов, Учтепа, Хўжаобод) бор (2003). Маркази — Ҳаққулобод ш. Табиати. Норин тумани вилоятнинг шарқий қисмида, Фарғона тизмасининг этакларида жойлашган, ғарбий чегаралари бўйлаб Қорадарё ўтади. Рельефи паст-баланд текисликдан иборат (бал. 600 — 800 м). Тоғ этаклари палеоген даврининг гил, оҳактош, мергель жинсларидан таркиб топган. Норин ҳавзаси ёппасига конгломератдан иборат. Қо-радарё ҳавзасида конгломерат уступи ўнлаб метр қалинликда қоплаб ётган лёсс катта майдонда текислик ҳосил қилган. Нориннинг қайир текислиги Учқўрғон қишлоғидан бошлаб 2—3 км га кенгаяди; бу ерда қумоқ ҳамда қум-лоқ жинслар кенг тарқалган. Туман ҳудудининг шим. дан жан. га томон Катта Андижон канали кесиб ўтади (туман ҳудудида уз. 13,5 км). Туманнинг жан.-ғарбий томонидан Қорадарёнинг эски ўзанидан ўтадиган Қолгандарё барча сизот сувларни йиғиб Қорадарёга қўшилади. Туттроғи жан. қисмида бот-қоқ-торфли, шим. да б,ўз тупроқ. Норин Қорадарёга қўшиладиган ерда ўтлоқ-ли, ботқоқ-ўтлоқи тупроқлар учрайди. Иқлими қуруқ континентал. Ёзи иссиқ, қиши совуқ. Янв. нинг ўртача т-раси —6°, июлники 27°. Йилликёғин 190—215 мм. Вегетация даври 233 кун. Туман ҳудуди ҳайдаладиган ерлардан иборат. Ёввойи ўсимликлардан фақат даре бўйларида, канал, зовур четларидагина қамиш, ажриқ, ялпиз, қирқ-бўғин, қўйпечак, қизилмия, бурган, ғумай, янтоқ, шўра, отқулоқ, шувоқ, ёввойи жийда, момоқаймоқ, самбит, юлғун ва б. ўсади. Ёввойи хайвонлар жуда кам қолган. Илонлар, сув ҳавзаларида ондатра, шунингдек, тулки, куён, калта-кесак, юмронқозиқ, баликлардан сазан, лаққа, чўртан ва б. бор. Қушлардан ёввойи ўрдак, лойхўрак, қалдирғоч, бул-бул, чумчуқ, чуғурчиқ, мусича, ҳакка, қарға, сўфитўрғай, синчалак, карқуноқ, қумри, лайлак ва б. учрайди.

Аҳолиси, асосан, ўзбеклар; шунингдек, тожик, қирғиз, рус, татар, ко-рейс ва б. ҳам яшайди. Аҳолининг ўртача зичлиги 1 км2 га 571 киши (2003).

Хўжалиги. Туман хўжалиги, асосан, қ. х. га ихтисослашган. Саноат, транспорт, алоқа корхоналари бор. Ширкат хўжаликлари пахтачилик, ғаллачилик, боғдорчилик, сабзавотчилик, чорвачилик ва пиллачилик билан шуғулланади. Туманда 2 (Ўзбек-Литва «Клайна Текстиль» ва «Ҳаққулобод ПИК») қўшма корхонаси, кичик ва хусусий корхоналар, «Норинтола» акциядорлик жамияти ва б. мавжуд (2003). Қ. х. нинг етакчи тармоғи — пахтачилик. Қ. х. да суғориладиган ерлар 13 минг га, экинзорлар 12 минг га дан зиёд. Шу жумладан, 6,7 минг га ерга пахта, 4,6 минг га ерга буғдой, 563 га ерга емхашак, Норин туманидаги Узбек—Литва «Клайна Текстиль» қўшма корхонаси цехи.

80 га ерга сабзавот, 30 га ерга картошка ва б. экинлар экилади (2003). Норин туманида 9 ширкат хўжалиги, 2 фермер хўжаликлар уюшмаси, 245 фермер хўжалиги фаолият кўрсатмоқда. Туман ширкат ва шахсий хўжаликларида 19,9 минг қора-мол, 19,3 минг қўй, 44,2 минг пар-ранда боқилади (2003). 2002/2003 ўқув йилида 44 умумий таълим мактаби бўлиб, 28,0 минг ўқувчи таълим олди, 4 касб-ҳунар коллежи ва иқтидорли болалар лицейида 1530 ўқувчи ўқиди. 37 кутубхона, маданият саройи, 11 қишлоқ маданият уйлари, музей, «Гул-даста» халқ ансамбли, «Хўрозча» халқ қўғирчоқ театри ҳамда халқ дорбозлар гуруҳи фаолият кўрсатмоқда.

Норин туманида марказий касалхона ва 21 та даволаш ва тиббиёт муассасасида 231 врач, 1210 ўрта тиббий ходим ишлайди. Туманда ҳар 10 минг аҳолига 19,7 та врач, 103,2 ўрта тиббий ходим тўғри келади (2003). 1931 й. дан «Норин ово-зи» туман газ. чикади (адади 5000).

Муродулла Ҳайдаров.

Loading...