НОРИН

НОРИН — миллий таом. Тайёрлаш усу-ли: қўй, от ёки мол гўшти (баъзан, қази) қозондаги совуқ сувга солиб, кейин милдиратиб (янги мол ёки от гўшти 1 — 1,5 соат, сур от гўшти 2 соат) қайнатилади. Сўнгра совитилиб сомонча шаклида майда тўғралади. Ошхамир юпқа 0,8—1 мм қилиб ёйилиб 10×10 см, 10×5 см ли шапалоқлар кесилади. Хамир гўшт шўрвасида пишириб олинади ва бир оз совитилгач, ҳар бир шапалоқ бетига доғланган пахта ёги (ёки қази ёғи) суртилиб, лаганларга устма-уст тахланади. Сўнг шапалоқ хамир пилта қилиб (3,5—4 см) кесилиб, майда қилиб тўғралади. Тўғралган гўшт хамир билан аралаштирилади. Бундай Норин қуруқ Норин деб аталиб, тақсимчаларга солиб, юзига зирапиёз ва 1—2 паррак қази қўйиб, яхна таом сифатида дас-турхонгатортилади. Норин хамир пиширишдан аввал олиб қўйилган гўшт шўрваси ҳамда пиёз қўшиб қам истеъмол қилинади (хўл Норин). Бундай Норин косаларда дастурхонга тортилади. Норин энг қади-мий таомлардан ҳисобланиб, ўтмишда чорвадор қабилалар ўртасида кенг тарқалган.

Ад. ҳ Маҳмудов К., Ўзбек тансиқ таомлари, Т., 1989.