НОРИН — Ўзбекистон ва Қирғизистондаги дарё. Марказий Тяньшандан бошланади. Уз. 807 км, ҳавзасининг майд. 59,9 минг км2. Дарё Норин ш. дан 44 км шаркда Катта Норин ва Кичик Норин дарёларининг қўшилишидан ҳосил бўлади. Норин ш. дан 21 км оқиб ўтгач, унга ўнг томондан Ўнарча дарёси, сўнгра Сўнкўлдан чиқиб келадиган Кўкжерти дарёси қуйилади. Шундан сўнг, энг йирик чап ирмоқларидан Отбоши дарёси, ундан нарироқца Олабуға дарёси келиб қуйилади. Тўғузтўрў сойлигига оқиб чиққач, Норин да-рёсига чап томондан анча йирик Кўкий-рим дарёси, 32 км оқиб боргач, Кўкўме-рен дарёси қўшилади. Узунахмат ва Қо-расув дарёлари қўшилгач, дарё Фаргона водийсига чиқади. Шу ердан бошлаб унинг суви қисман суғоришга олинади. Наманган ш. яқинидаги Балиқчи қишлоғи ёнида Норин Қорадарё билан қўшилиб Сирда-рёни ҳосил қилади. Норин юқори оқимида кенг водийда, Ахала дарёсининг қуйилиш жойига қадар чуқур ва тор водийда жуда тез оқади. Норин ш. дан бошлаб дарё водийсида икки ёқлама қайир ҳосил бўлган. Узунахмат дарёси қуйилиш жойига яқин дарё водийси тобора тора-йиб, қояли дарага айланади ва Учқўр-ғон ш. дан ўтгач, кенгайиб, конуссимон ёйилмадан ока бошлайди. Нориннинг ўртача кўп йиллик сув сарфи (Норин ш. яқинида) 87,5 м3/сек, ўртача оқим модули 8,24 м3/сек. Дарёсининг энг катта максимал сув сарфи 1936 й. 20 майда 772 м3/сек, минимал ўртача ойлик сув сарфи 10,2 м3/сек. (1938 й. янв.) бўлган. Норин қор-музлик сувларидан тўйинади. Катта Фаргона, Катта Андижон, Шим. Фарғона, Катта Наманган каналлари шу дарёдан сув олади. Норин жуда катта энергия захираларига эга. Дарёда Уч-қўргон ГЭС, Тўқтақул ГЭС қурилган. Норин бўйида Норин, Тошкўмир, Учқўр-ғон ш. лари жойлашган.