НОРЖИГИТОВ

НОРЖИГИТОВ Абдуҳаким (1936.16.1, Даштобод ш.) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (1995). Тошкент пед. ин-тини тугатган (1965). 1965 — 77 й. ларда Даштобод ш. даги 25-мактабда физика ўқитувчиси, директор ўрин-босари, директор. 1977 й. дан Тошкент ирригация ва қ. х. ни механизациялаш муҳандислари ин-тининг Янгиер фи-лиалида тайёрлов бўлими мудири, 1979 й. дан Зомин тумани 2 – мактаблараро ўқув и. ч. к-ти директори, 1989—2002 й. ларда Зомин туманидаги 39-мактабда ўқитувчи. Иш фаолияти давомида замон талаби даражасидаги физика ва агрофизика кабинетлар, физика-мат, чуқур ўрганиладиган синфлар ташкил этди, табакалаштирилган тест усулини қўллади ва оммалаштирди.

Loading...