НОРМАНДИЯ

НОРМАНДИЯ (Normandie) — Франциянинг шим.-ғарбидаги, асосан, Нормандия я. о. даги тарихий вилоят. Кальвадос, Манш, Эр, Денгизбўйи Сенаси, Орн департаментларидан таркиб топган. Майд. 29,9 минг км2. Аҳолиси 3,1 млн. киши (1990-й. лар ўрталари). Икки иқтисодий р-нга — Юқори Нормандия ва Қуйи Нормандияга бўлинган. Асосий шаҳарлари — Руан, Кан. «Нормандия» номи ушбу ҳудудни 10-а. нинг 1-ярмидабосиболган норманнларцан олинган. 10—13-а. бошида Нормандия — герцоглик, Англияни Нормандия, босиб олгач (1066 й.) — инглиз қироллари мулки. 1202—04 й. ларда Нормандияни Франция қайтариб олган; 1790 й. гача вилоят мақомида бўлган.

Loading...