НОРМАННЛАР

НОРМАННЛАР (скандинавча northman — шимол одами) — Скандинавия я. о. да яшаган ва Европа мамлакатларига босқинчилик юришлари (8 — 11-а. лар) уюштирган халқлар; Ғарбий Европада шу ном билан машҳур бўлишган. Скандинавиянинг ўзида юриш қатнашчиларини викинглар, Русда эса варяглар деб аташган.

Loading...