НОРМАТОВ

НОРМАТОВ Умарали (1931.3.1, Беш-ариқ тумани) — адабиётшунос олим. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1981), филол. фанлари д-ри (1978), проф. (1979). Тошкент ун-тининг филология ф-тини тугатган (1957). 1962 й. дан ТошДУ (ҳоз. ЎзМУ) филология ф-тининг ўзбек абадиёти кафедрасида катта ўқитувчи, доцент; кафедра мудири (1974—2000), кафедра проф. (2001 й. дан). 1957 й. дан адабий-танқидий ва илмий мақолалари билан адабий жара-ёнда иштирок этиб келади. Норматовнинг илмий, адабий-танқидий тадқиқотлари янги ўзбек адабиёти тарихи, тараққиё-ти масалаларига, унинг ўзига хос анъаналари ва новаторлик хусусиятларини аниқлашга қаратилган. Илмий фаолиятида реализм масалалари, 20-а. ўзбек адабиёти, адабий жараён ҳамда адабий танқидчилигининг ўзига хос хусусиятлари, шунингдек, Крдирий, Ш. Холмирзаев, П. Қодиров, Ў. Ҳоши-мов ва б. ижодкорларнинг асарлари билан боғлиқ масалалар муҳим ўрин эгаллайди. Норматов умумтаълим мактабларининг 5-, 9-, 11синфлари учун «Ўзбек адабиёти» дарслик ва мажмуалари, олий ўқув юртлари учун «20-аср ўзбек адабиёти тарихи» (1999) дарслиги муаллифларидан бири. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1989).

Ас: Насримиз уфқлари, Т., 1978; Қалб инқилоби, Т., 1986; Қодирий боги, Т., 1996; Умумбахш тамойиллар, Т., 2000; Қаҳқорни англаш машаққати, Т., 2000.

Loading...