НОРХЎЖАЕВ

НОРХЎЖАЕВ Қодир (1907.15.12, Тошкент) — ўзбек геодезист олимларидан. Ўзбекистонда геодезиянинг ривожланишига самарали ҳисса қўшган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби (1974), техника фанлари номзоди (1940). 1938 й. дан 1988 й. гача Тошкент темир йўл транспор-ти муҳандислари ин-тида ассистент (193844), доцент (1944 й. дан), кафедра мудири (1955 й. дан). Илмий ишлари геодезия тарихига, муқандислик геодезиясига, умумий геодезияга оид. Геодезия фани бўйича «Инженерлик геодезияси» дарслиги (1984), ўндан ортиқ услубий қўлланмалар муаллифи.

Loading...