НОШИРЛИК

НОШИРЛИК, нашриёт иши — нашриётлар ташкил этиш, китоблар, газета, журналлар, тасвирий санъат асарлари ва б. босма маҳсулотларини тайёрлаш, нашр қилиш ва уни тарқатишга оид соҳа. Нашриётлар чиқарадиган маҳсулотининг турига қараб — китоб нашриёти, китоб-жур. нашриёти, газетажур. нашриёти ва б., қандай ўқувчиларга мўлжалланганлигига кўра — илмий адабиёт, оммавий адабиёт, болалар адабиёти, ўсмирлар адабиёти нашриётлари ва ҳ. к. га бўлинади; мавзусига кўра — универсал ва муайян соҳага ихтисослашган нашриётлар бор. Универсал нашриётлар (Мас, «Узбекистон» нашриёти) барча хил ёки кўп турдаги, ихтисослашган нашриётлар (Ибн Сино номидаги нашриёт ва б.) муайян соҳа бўйича китоблар нашр этади.

Китобчилик иши китоб босиш пайдо бўлишидан бир неча минг йиллар олдин мавжуд бўлган. Хусусан, Ўрта Оси-ёда мил. ав. асрлардаёқ китобчилик ишлари б-н шуғулланганлар. Бу ерда араблар истилосига кадар анчагина нодир китоблар яратилган (қ. Китоб). Араб халифалиги даврида ҳам бу иш тараққий этди. Тарихчи, хушнавис, қоғозчи, муқовасоз, безовчи (ловаҳ) ва ш. к. касб эгалари етишди. Тарихчиёзувчилар асарларини илгаригидек ўзлари кўчириб ўтирмасдан бу ишни улардан тез ва яхшироқ бажара оладиган мутахассисларга топширадиган бўлдилар. Км-тобларни, асосан, қўлда махсус хушнавислар кўчириб кўпайтирганлар. Шу тариқа хаттотлик санъати (каллиграфия) юзага келди ва такомиллашиб борди. Китоб бетларини турли ўлчамдаги катакларга бўлиш, саҳифаларнинг четларига ранг-баранг чизиқлар, нақшлар чизиш, китоб номини муқовасига ва зарварақларига олтин ҳал билан ёзиш китоб безагининг одатдаги ус-лубига айланди. Аҳмад Фарғоний, Абу Наср Форобий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Алишер Навоий ва б. нинг асарлари фақат мазмун жиҳатидан эмас, китобат санъати билан хам нодир қисобланади. Уларнинг кўплари жаҳондаги йирик кутубхоналарда қимматли ёдгорликлар сифатида сақланади.

Ўрта Осиёнинг мўғуллар томонидан босиб олиниши (13-а. нинг 1-ярми) бутун маданий қаётда бўлгани каби китоб яратиш ва таркатиш ишларини анча сустлаштирди. Темурийлар ҳукм-ронлиги даврида у яна кжеалди. Айниқ-са, Шоҳрух, Улуғбек даврида адабий фаолиятда, хусусан, китобчилик ишларида катта ўзгаришлар рўй берди. Шоҳрухнинг ўғли Бойсунғур ташаббуси билан Ҳиротда катта бир кутубхона-устахона ташкил этилиб, унга уз дав-рининг машҳур котиблари, мукрвасозлари, рассомнаққошлари ва б. китоб-соз мутахассислар жалб этилган. Уларга зарур китобларни кўчириб ёзиш ва кўпайтириш вазифаси юкланган эди. Устахонада ҳар бир қўлёзма китоб бир неча мутахассис қўлидан ўтарди. Алишер Навоий ўзбек халқи маънавий ха-зинасини бойитган асарлар ёзиш билан биргаликда бадиий қўлёзма санъатини янада ривожлантиришга катта ҳисса қўшди. 15-а. ва 16-а. нинг 1-ярмидаги бадиий қўлёзма санъатининг услуб ва анъаналари кейинги йиллардаги каллиграфия санъатининг асосини ташкил этди. Минглаб хаттотлар шу даврнинг усталаридан намуна олдилар, уларга эргашдилар (яна қ. Китобат санъати).

Нашриёт босма маҳсулотлари чиқарадиган корхона, муассаса сифатида Европада 16-а. да пайдо бўлди. Босмахоналарнинг йириклашиши, айрим китоблар нашри устида узок, муддат ишлаш, и. ч. ни техника ва маблаг билан таъминлаш, китоб савдосини ташкил этиш зарурияти махсус касб эгалари — матбаачиноширлар пайдо бўлишини тақозо қилди. 19-а. га қадар нашриётлар китобчилик ишининг барча жараёнлари (таҳририй иш, босмахона, реклама таркатиш ва б.)ни ўз ичига олган. 19-а. ўрталарида полиграфия саноати ўсиб, янги, кучли техника базасининг вужудга келиши билан Ноширликда нашриёт ва полиграфия корхоналарининг ихтисослашиш жараёни бошланди. 19а. охири — 20-а. бошларида нашриётлар ялписига акци-ядорлик жамиятлари каби ташкилотларга айланди, кейинроқ китоб ва газета-жур. нашриётлари трестлари вужудга келди. Россияда ҳам Ноширлик билан шуғуллана-диган бир қанча фирмалар бўлган.

19-а. нинг 2-ярмида Россиянинг чек-ка ўлкаларида, жумладан, Туркистонда ҳам Ноширлик юзага кела бошлади. Туркис-тонда китоб нашр этиш билан дастлаб подшо Россияси статистика қўмиталари шуғулланди. Бу қўмиталар Туркистон ўлкасига оид турли маълумотлар-ни, кейинчалик туркистоншунос рус олимларининг илмий ишларини нашр қилдирган. 1868 й. дан 1910 й. гача Тур-кистонда нашр этилган китобларнинг асосий қисмини русча китоблар ташкил этган. Туркистонда китоблар нашр этишда Тошкентдаги О. А. Порцев, В. М. Ильин, Самарқанддаги Г. И. Демуров босмахоналари машҳур бўлган. 1910—17 й. ларда ўзбекча нашр қилинган китобларнинг кўплари шу босмахоналардан чиққан. 1874 й. Хивада Муҳаммад Раҳимхон II (Феруз) томонидан ташкил этилган босмахона то 1910 й. га қадар китоб нашр этган. Ўлка аҳолиси ўртасида нодир қўлёзма асарларни кўплаб нусхаларда нашр этиб тарқатишда, айниқса, Тошкентда «Ғуломия», Наманганда «Исхрқия» номи билан маълум бўлган босмахоналар муҳим роль ўйнаган. «Ғуломия»нинг ташкилотчиси Ғулом Ҳасан Орифжонов ўз фаолиятининг дастлабки йилларида ўртаосиёлик буюк мутафаккирларнинг машҳур асарларини нашр этишга эъти-бор берган. «Исҳоқия» босмахонасида унинг ташкилотчиси маърифатпарвар ва рус тилининг илк тарғиботчиларидан Исҳоқхон тўра Жунайдулло Эшонов кўпгина асарларни нашр этган.

20-а. нинг 10-й. ларида Туркистонда китоб нашр эттириш ва омма ўртасида тарқатиш ишлари билан шуғулланувчи ширкатлар, бирлашмалар, фирмалар пайдо бўлди. «Русская окраина», «Туркестанское товарищество печатного дела», «Маданият», «Мактаб», «Туркистон кутубхонаси» Н. ширкатлари шулар жумласидандир. Бу ширкатларга маҳал-лий ахрлининг бадавлат ва маърифатпарвар кишилари, жадидлар, шунингдек, илғор кайфиятдаги рус кишилари, татар зиёлилари уюшган эди.

Окт. тўнтаришидан сўнг босмахоналар мусодара қилиниб, давлат ихтиёрига ўтказилди. 1918 й. Туркистон МИКҳузу-рида Миллий ишлар халқ комиссария-тида ва Матбуот бюросида нашриёт бўлимлари тузилиб, маҳаллий тилда сиёсий адабиётлар нашр этила бошлади. Туркистон АССР Маориф халқ ко-миссарлигининг нашриёт бўлими дарсликлар чиқаришга ҳаракат қилди. Шу даврда бошқа турли идоралар хам оз миқдорда босма маҳсулотлар чиқарарди. Китоблар Туркистон матбуот мар-казий бошқармаси («Туркцентропечать») томонидан бепул тарқатиларди. 1920 й. мартда Туркистон МИК Туркистон давлат нашриёти (Туркдавнашр) таъсис этиш ҳақида қарор қабул қилди. Бу Ўрта Осиёдаги илк китоб нашриёти бўлиб, унга ўлкадаги барча нашр ишларини бирлаштириш, қоғоз тақсимоти ва босмахона жиҳозларини назорат этиб, раҳбарлик қилиш вази-фалари юкланди. Фуқаролар уруши та-мом бўлиб, ҳарбий интервенция тугатилгандан кейин барча нашр ишлари янги иқтисодий сиёсатга мувофиқ қай-та қурилди. ХКС нинг 1921 й. 28 нояб,даги қарори билан нашрлар пулли бўлиб, китоб савдоси жорий қилинди. Нашриёт ва полиграфия корхоналари хўжалик хисобига ўтди. 1923 й. да Туркдавнашр Ўрта Осиё нашриёти деб атала бошлади. Бу нашриёт 1921 й. дан 1924 й. гача 1184 номда 3 млн. дан ортиқ нусхада китоб нашр этди. Туркистонда нашриёт ишини йўлга қўйишда И. И. Гейер, Ғулом Ҳасан Орифжонов, Исҳоқжон Ибрат, Абдураҳмон Сайёҳ Со-диқов, Маҳмудхўжа Беҳбудий, Мунав-варқори Абдурашидхонов ва б. салмоқли ҳисса қўшдилар.

Ўрта Осиёда миллий-давлат чегараланишидан сўнг (1925) Ўрта Осиё давлат нашриёти негизида Ўзбекистон давлат нашриёти — Ўздавнашр (ҳоз. «Узбекистан» нашриёти) ташкил топди. 1925 й. Ўзбекистонда 334 номда 1,5 млн. дан ортиқ тиражда китоб нашр этилди.

30-й. лар нашриёт ишида кескин бу-рилиш даври бўлди. Нашриётлар маҳ-сулотларининг ғоявийсиёсий йўналишда партиявийлик ҳукмронлиги мус-таҳкамланди. Марксизм-ленинизм асарларини ўзбек тилида чиқариш мақсадида Ўзбекистон К. П МК ҳузурида Партия нашриёти (Ўзпартнашр) ташкил этилди. 30-й. ларнинг 2-ярмида тегишли халқ комиссарлари ва ташкилотларининг ихтисослашган тармоқ нашриётлари барпо этилди.

2-жаҳон уруши йилларида нашриётлар фронт ва мамлакат ичкарисидаги эқтиёжга мувофиқ қайта қурилди. Узбе-кистондаги 8 мустақил нашриёт Ўздавнашрга бирлаштирилиб, матбаа корхоналари ҳам унинг ихтиёрига берилди. Айрим муассасаларга қарашли нашриётлар ёпилди. Китоблар нашри кескин қисқарди.

Урушдан кейинги йиллар ихтисослашган нашриётларни тиклашга ҳаракат қилинди. 1950 й. «Ўқувпеддавнашр» (хрз. «Ўқитувчи» нашриёти) тикланди; 1957 й. Адабиёт ва санъат нашриёти; 1959 й. Медицина нашриёти; 1960 й. «Ёш гвардия», 1964 й. Нукусда «Қорақалпоғистон» нашриёти, 1968 й. да Тошкентда Ўзбек совет энциклопедияси Бош таҳририяти очилди. Нашриёт ишларига раҳбарликни яхшилаш мақсадида 1963 й. Ўзбекистон Министрлар Совета ҳузуридаги мат-буот комитети ташкил этилди (1978 й. дан Ўзбекистон Нашриёт, полиграфия ва китоб савдоси ишлари давлат коми-тети, кейинчалик Давлат матбуот қўми-таси). Нашриётлар маҳсулотлари коммунистик мафкурага хизмат қилишга қаратилди. Шу мақсадда жуда кўп номда ва нусхада марксизм-ленинизм асарлари, ижтимоийсиёсий адабиётлар нашр этилди. Айни вақтда Алишер Навоийнинг 15 жилдли асарлари, Ҳамза, Ойбек, Ғафур Ғулом, Абдулла Қахдор, Комил Яшин, Миртемир каби ёзувчиларнинг сайланма асарлари, жаҳон мумтоз адабиёти намуналари чиқарилди.

Лекин, советлар тузумида Узбекистондаги нашриётларнинг моддий-техника базаси ривожланган мамлакатлар да-ражасидан анча орқада эди. Аксарият босмахоналарда ҳамон қўлёзмалар қўрғошин билан қуюладиган ҳарфларда те-риларди. Босиш усуллари ҳам эскича. Шу сабабли босилган китобларнинг матбаа ижроси сифатсиз эди. Нашриётларда мухаррирлар «сиёсий хатолар» ўтказиб юбормаслик учун мук тушиб қўлёзмакорректураларни қайта-қайта ўқишар-ди, айниқса, диний, тарихий адабиётларга «эҳтиёт» бўлишарди. Мана шу эҳтиёткорлик туфайли Ўзбекистон ФА «Фан» нашриётида нашр этилган Алишер Навоийнинг академик нашридан (15 жилдли) «илоҳий» ва б. мазмундаги шеърлар олиб ташланди ва ҳ. к. Нашриётларнинг йиллик режалари марказдан қатъий назорат қилинарди. Ижтимоий фанлардан маҳаллий муаллифлар дарсликлар ёзишларига имкон қадар йўл берилмасди. Марказда нашр этилган дарсликлар, асосан, таржима қилинарди.

20-а. нинг 50-й. лардан кейинги даврларида Ўзбекистонда нашриёт ишини, матбаачиликни йўлга қўйиш ва ривожлантиришда Жалолхон Азизхонов, Файзулла Юнусов, Воҳид Валиев, Тўлқин Рустамов, Абдулла Уразаев, Азиз Клеблеев, Вали Раҳим, Файзулла Эрғозиев, Мели Жўра, Юнус Юсупов, Насрулло Охундий, Адҳам Акбаров, Зиёд Есенбоев, Абдувосиқ Абду-валиев, Ислом Шоғуломов ва б. нинг хизмати каттадир.

Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг Ноширликда кескин ўзгариш бўлди. Бу борада Ўзбекистон Республикасининг «Ноширлик фаолияти тўғрисида» қонуни (1996 й. 30 авг.) ҳуқуқий асос бўлди. Мазкур қонун асосида ноширлар ўз фаолиятларида, шу жумладан, ноширлик йўналишини, мавзуларини, ихтисослашувини, чиқариладиган маҳсулот нусхасини белгилашда, муаллифни танлашда мустақил фаолият юритадиган бўлди. Юридик ва жисмоний шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтганидан ва лицензия олганидан кейин Ноширлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлишди. Нашрга тайёрланган қўлёзмалар ва материалларни цензурадан ўтказиш бекор қилинди. Матбаа маҳсулотини шартнома асосида тарқатиш жорий этилди. Нашриётлар бозор иқтисодиёти талабларидан келиб чиқиб, харидоргир китоблар нашр этишга ҳаракат қила бошладилар. Китоб маҳсулотлари мазмун-мундарижасини белгилашда уларга тўла эркинлик берилди. Ўзбек тилига давлат мақоми берилиши муносабати билан ўзбек тилидаги китоблар салмоғи ошди. Амир Темур мавзуи, буюк мутафаккирлар, диний, миллий кадриятлар билан боғлиқ ўнлаб китоблар чиқарилди. Болалар адабиёти, илмий адабиётлар нашрига, истиклол, миллий тафаккур ғоялари сингдирилган, шарқона одоб-ахлоқ, биродарлик, миллий ғурурни кўтаришга ундайдиган адаби-ётларга, мактаб дарсликлари нашрига алоҳида эътибор берилди. «Ўзбекистон» нашриётида УзР Президенти И. А. Кари-мовнинг иқтисодий ислоҳотлар, уларни амалга ошириш йуллари, мамлакат ижтимоий ва маънавий ҳаётни согломлаштириш, миллий қадриятларни тиклаш, анъаналарни бойитиш ва ш. к. га ба-ғишланган дастуриламал китоблари нашр этилди (яна қ. Китоб).

Китоб ва б. босма махсулотлар нашр этишда нашриёт муаллиф билан тегишли шартнома — нашриёт шартномасини тузади. Унда муаллиф китоб қўлёзмасини маълум муддатда топшириш мажбуриятини, нашриёт эса уни нашр этиш, тарқатиш (айрим ҳолларда бу мажбуриятни олмайди) ва муаллифга тегишли ҳақ (гонорар) тўлаш мажбу-риятини олади. Шартномада китобнинг адади, чоп этиш муддати ва б. мажбу-риятлар ҳам кўрсатилади.

Нашриёт фаолияти марказида муҳаррирлмк туради. Муҳаррир нашриёт чиқармоқчи бўлган китоб қўлёзмасини да-стлаб ўқиб чиқиб, ўз хулосасини бера-ди: таҳрир учун қабул қилади; камчиликларини кўрсатиб қўлёзмани қайта ишлашга муаллифга қайтаради ёки умуман тахрирга нолойиқ топади. Муҳаррир кўлёзмани тахрир қилишда ижтимоийсиёсий, илмий ва адабий нуқтаи назардан ёндашади. Бундай ёндашув ундан муаллифнинг индивидуал услубини сакдаган ҳолда китобнинг мазмуни ва шак-лини такомиллаштиришга қаратилган муайян билим ва ижодий жараённи талаб қилади. Нашриёт мусаҳҳиҳи имло ва б. грамматик хатоларни тузатади. Муҳаррир тахрир қилинган қўлёзмани матбаага топширишдан олдин нашриёт рассоми (бадиий муҳаррир) билан китобнинг бадиий безаги устида иш олиб боради. Айни вақтда техник мухаррир билан биргаликда тегишли шрифтлар белгиланади, безаклар жойлаштирилади, қўлёзма ёки терилган матн саҳифаланади ва ҳ. к. Нашриётда тайёрланган қўлёзма нашриёт (буюртмачи) ва босмахона (буюрт-мани бажарувчи) ўртасида тузилган шартнома асосида чоп этиш учун мат-баага топширилади.

Ўзбекистон Ноширлик ишига раҳбарлик қилиб келган ЎзР Давлат матбуот қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Матбуот ва ахборот соҳасида бошқарувни такомиллаштириш тўғрисида»ги фармони (2002 й. 3 июль)га биноан, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги этиб қайта таш-кил этилди. Агентлик зиммасига, бош-қа вазифалар қатори, ноширлик ишлари ва матбаачиликни кенг миқёсда ривожлантиришга кўмаклашиш, амалдаги қонунчиликка риоя этилиши устидан мониторингни амалга ошириш, ноширлик-матбаачилик фаолиятининг и. ч.-техника базасини ривожлантириш ва янгилаш, стандартлаштириш ҳамда серти-фикациялаш соҳасидаги чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш топширилди. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бошқарувининг ташки-лий тузилмасида қуйидаги нашриётлар кирган: «Ўзбекистон», «Ўқитувчи», «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» Давлат илмий нашриёти, «Чўлпон», «Меҳнат», Ғафур Ғулом номидаги нашри-ёт-матбаа ижодий уйи, «Ижод дунёси» нашриёт уйи, Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, Ибн Сино номидаги нашриёт, «Ўзбланкнашр». Булардан ташқари, «Шарк» нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси Бош таҳририяти, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг «Янги аср авлоди» нашриёт-матбаа маркази, Ўзбекистон ФА нинг «Фан» нашриёти, ЎзР Адлия вазирлигининг «Адолат» нашриёти, Ўзбекистон Республикаси «Маънавият ва маърифат» кенгашининг «Маънавият» нашриёти, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг «Мовароуннаҳр» нашриёти, Ўзбекистон Республикаси Президен-ти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясининг «Академия» нашриёти, ЎзМУ, Тошкент Ислом ун-ти ва б. йирик олий ўқув юртларининг на-шриётлари фаолият кўрсатади, шунингдек, хусусий, вилоят^ нашриётлари ҳам Ноширлик билан шуғулланади. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигида жами 58 нашриёт, 800 дан зиёд йирик ва кичик босмахона рўйхатдан ўтган (2003). Нашриётлар китоблари, асосан, Тошкент матбаа к-ти, Рангли босма ф-каси, 1-Тошкент босмахонаси, Тошкент китоб-журнал ф-каси, «Тезкор» босмахонаси, Янгийўл китоб ф-каси, «Растр» қўшма корхонасида, «Шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси босмахонасида босилади. Нашриётчилар ва матбаачилар ўз сохаларига замонавий ноширчилик, босма усуллар, янги техника жорий қилиб бормоқдалар. Босмахоналар кейинги даврда технологик жиҳатдан қай-та қурилди. Корхоналар ва ташкилотлар Германия, АҚШ, Швеция, Швейцария, Буюк Британия каби матбаа саноати та-раққий этган мамлакатлар билан амалий алоқалар ўрнатишган. Ўзбекистонда 2002 й. жами 969 номда 16,5 млн. нусха китоб чиқарилди. 2002— 2003 ўқув йилида жами 519 номда 31,0 млн. нусхада мактаб дарсликлари чоп этилди. Ўзбекистонда Ноширликка дойр масалалар, асосан, «Ўзбекистон матбуоти» жур. да ёритилади.

/Id.: Мели Жўра, Ноширнома, Т., 1979; Абдувалиев В., Нурли манзил, Т., 1995; Шоғуломов И., Саодат манзиллари, Т., 1996.

Муроджон Аминов, Ўткир Зокиров.

Loading...