НОСИР

НОСИР — аббосийлардан бўлган халифа (1180—1225). Носир даврида халифалик билан салжуқийлар, хоразмшоҳлар ўртасидаги зиддият янада авж олди. Салжуқий султонлар Бағдодда хутба ўқилаётган вақтда уларнинг ҳам номи қўшиб ўқилиши лозимлигини халифаликдан катъий талаб қилганлар. Носир буни катьи-ян рад этган. Хоразмшоҳ Такаш 1194 й. салжуқийларни енггач, ушбу талабни қўйган. Унинг ўғли Муҳаммад хоразмшоҳ ҳам отаси изидан борган ва 1217 й. қурол кучи билан Бағдодни олишга ҳаракат этган, бирок, юриш муваффақиятсиз тугаган. Жалолиддин Мангуберди ҳам Носирга қарши бўлган. Халифа Носир нингхалқ орасида обрўи паст эди. Халифа султонлардан ўзинигина эмас, балки ва-зирини ҳам иззат-икром қилишларини талаб этган. Носир мусулмон оламида хусусий ер мулки йўқ, чунки барча ерлар «амирал мўминин» (халифа)га тегишли деб эълон қилган. Носир ўз рақиблари билан курашда ҳар қандай воситадан қайтмаган, унинг айғоқчилари ҳамма ерда изғиб юришарди, ўзи эса кечалари кийимини ўзгартириб Бағдодни кезарди. У давлат хазинаси учун янгидан-янги солиқлар, тўловлар ўйлаб топишга моҳир эди.