НОСИРОВ Убайдулла Насруллаевич

НОСИРОВ Убайдулла Насруллаевич (1935.18.2, Жиззах тумани) — зоотехник олим, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби (1995), қ. х. фанлари д-ри (1974), проф. (1979), Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ФАнинг мухбир аъзоси (1991).

Самарқанд қишлоқ хўжалиги ин-тини тугатган (1957). Зомин туманининг «Зомин» хўжалигида зоотехник-селекционер (1960—64), Ўзбекистон чорвачилик и. т. ин-тида илмий ходим (1964—67), лаб. ва бўлим бошлиғи (1968—82), Республика наслчилик маркази директори (1982 — 84), Ўзбекистон чорвачилик и. т. ин-ти директори (1984—89), «Племэлита» илмий-и. ч. бирлашмасининг бош директори (1989—99). 1999 й. дан Тошкент аграр ун-тининг проф. Илмий ишлари қорамолчиликда гўшт йўналишидаги «селекция, наслчилик хизматини ташкил этиш, мол гўшти етиштиришнинг назарий ва амалий масалаларига бағишланган. Олий ўқув юртлари учун дарсликлар муаллифи.

Ас: Гўштдор қорамолчилик, Т., 1971; Производство говядины в зонах жаркого климата, Т., 1985; Қорамолчилик, Т., 2001; Фермер бўламан, Т., 2002.

Loading...