НОСИРОВ

НОСИРОВ Абдулла (1899.6.12 – Тошкент — 1987) — библиограф, хаттот, манбашунос олим. Дастлаб Кўкалдош мадрасасида мударрис, кейинчалик хаттот ва шоир бўлган бобоси Сирожиддин Махдум Сидқий Хондайлиқий қўлида тахеил кўрган. 1922—40 й. ларда Тошкент шаҳар ва р-н кутубхоналарида, 1940 й. дан эсаҳоз. Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасининг шарқ қўлёзмалари бўлимида ишлаган. 1943 й. дан Ўзбекистон ФА Шарқшунослик ин-ти илмий ходими. Н. Шарқшунослик ин-тидаги қўлёзма ва босма китоблар бўйича Ўрта Осиё олимлари, шоирлари ҳамда ўлка ва шаҳарлар ҳақида библиографик маълумотлар тўплаган, уларга кўрсаткичлар тузиб, мавзуига кўра, сохаларга тақсимлаб чиққан. Ўрта Осиё халқлари маданияти, тарихи ва б. га оид бир канча илмий рисолалар муаллифи.

Ас: Ўрта Осиёлик қирқолим (ҳамкорликда), Т., 1962; Али Қушчи, Т., 1964; Ахмад Фарғоний (ҳамкорликла), Т., 1966; Алишер Навоий қўлёзма асарлари каталоги (ҳамкорликда), Т., 1970.