НОСИРОВА Ҳалима (1913.7.12, Қўқон яқинидаги Тоғлиқ қишлоғи — 2003.3.1, Тошкент) — опера хонандаси (лирик-драматик сопрано), ўзбек хонандалик санъатининг йирик намояндаси. Ўзбекистон халқ артисти (1937). Бокутеатр-техникуми (1924—27), Москва ўзбек опера студияси (1934—37)да таълим олган. Тошкент консерваториясини тугатган (1977; 1977—82 й. ларда Шарқ мусиқаси кафедрасида педагог). Мумтоз опера ҳамда миллий саҳна ижрочиликанъаналарини Н. Нежданова, Н. Голованов, М. Уйғур, М. Муҳамедов, Т. Жалилов ва б. устозлардан ўзлаштирган.
Фаолиятини актриса сифатида 1927 й. дан Ўзбек давлат намуна сайёр труппасида бошлаб, Мария Антоновна (Н. Гоголь, «Ревизор»), Маликаи Турандот (К. Гоцци, «Маликаи Турандот») каби ролларни ижро этган. 1929—39 й. ларда Ўзбек давлат мусиқали теат-ри, 1939— 86 й. ларда Навоий театрининг етакчй яккахон хонандаси. Ноёб, ўзига хос ширали ва кенг диапазонли овоз, саҳнавий истеъдодга эга бўлган Носирова «Ҳалима» (Ғ. Зафарий), «Аршин мол олон» (У. Хожибеков), «Лайли ва Мажнун» (Хуршид; Т. Содиқов мусиқаси), «Фарқод ва Ширин» (Хуршид; В. Успенский), «Гулсара» (К. Яшин ва М. Муҳамедов; Р. Глиэр) каби мусиқали спектаклларда бош ролларни ижро этиб шуҳрат қозонган.
Носированинг мусиқали драма театри саҳнасида эришган муваффақиятлари ўзбек опера ижрочилигининг юзага келишига туртки бўлди. 1938 й. Ўзбек давлат мусиқали театрида сахналашти-рилган Е. Брусиловскийнинг «Эр Тарғин» операсидаги Оқжунус образи Носированинг биринчи опера партияси эди. Носирова илк ўзбек опералари — «Бўрон» (Г. Василенко ва М. Ашрафий, 1939)да Норгул, «Лайли ва Мажнун» (Т. Соди-қов ва Р. Глиэр, 1940)да Лайли каби бош ролларни ижро этган. Кейинчалик у «Улуғбек» (А. Козловский, 1942) опе-расида Син Дун Фан, «Кармен» (Ж. Визе, 1944, ўзбек тилида) да Кармен, «Тоҳир ва Зухра» (Т. Жалилов ва В. Бровцин, 1949)да Зухра, «Гулсара» (Р. Глиэр ва Т. Содикрв, 1949)да Гулсара каби образлар яратди. Гулсара партиясида Носирова миллий куйлаш санъатини опера ижрочилигига узвий боғлашга муваффақ бўлди. Кейинчалик бу ҳол Н. яратган барча роллар талқинининг асосий хусусиятига айланди.
«Майсаранинг иши» (С. Юдаков)даги бош қаҳрамон талқинида ўзбек опера саҳнасидаги илк ҳажвий образни яратди. Майсарага хос лирик ва комик ҳолатлар ишонарли намоён бўлди. Носированинг Зайнаб (Т. Содиқов, Ю. Ражабий, Д. Зокиров ва Б. Зейдман, «Зайнаб ва Омон»), Саодат (С. Бобоев, «Ҳамза»), Баҳор (М. Юсупов, «Хоразм қўшиғи»), Хадича хола (Я. Сабзанов, «Қайтиш») образлари фаолиятининг сўнгги йиллари маҳсулидир.
Носированинг концерт репертуаридан ўзбек мумтоз мусиқа мероси намуналари кат-та ўрин олган: «Ушшоқ», «Дугоҳ», «Чоргоҳ», «Самарқанд ушшоғи», «Чапандози Наво» каби мақом йўллари, «Чаман ичра» ва б. А. Козловский овоз ва симфоник оркестр учун қайта ишлаган «Ўзганча», «Гулюз ичра», «Фиғон» ва, айниқса, «Танавор» ашулаларнинглирикдраматикжиҳати Носирова иж-росида янада теранлашди. «Мен ўзбек қизиман», «Меҳнат аҳли» (Ф. Борухо-ва билан биргаликда катта ашула йўли-да) ва б. замонавий ашулаларни, «Ўзбек қизи овози» (М. Левиев), «Хуш келибсиз» (Сайфи Жалил) сингари компо-зиторларнинг қўшикларини кўтаринки рухла тараннум этган. Бошқа халқлар (тожик, қозоқ, арман, озарбайжон, хитой, рус, украин каби) қўшиқлари ҳам Носирова репертуаридан ўрин олган. Осиё, Америка ва Европа мамлакатларида га-стролда бўлган. Давлат мукофотлари (1946,1951, 1968), Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1971), «Буюк хизматлари учун» ордени (2000) билан мукофотланган.
Ас: Мен ўзбек қизиман, Т., 1968.
Ад:Саидов А., Ҳалима Носирова, Т., 1974; Хамидова М., Халима Насырова, Т., 1995.