НОСТРАТИК ТИЛЛАР

НОСТРАТИК ТИЛЛАР — тилларнинг тахмин қилинган макрооиласи. Ҳинд-европа, картвел, урал, дравид ва ол-той тиллари оилаларини бирлаштиради. Ностратик тилларнинг генетик жиҳатдан қариндошлиги уларда генетик жиҳатдан тенг, ўхшаш кўплаб ўзак ва аффиксал мор-фемаларнинг ( 1000 га яқин) мавжуд-лигидир. Ўзак морфемалар қатлами асосий луғат таркибидаги ўзаклар бўлиб, тана аъзолари, қариндошлик муносабатлари, асосий табиат ҳодисалари, ҳайвон ва ўсимликлар номлари, оддий ҳаракат ва жараёнлар, асосий хусусиятларни (уларнинг номларини) кам-раб олади. Генетик жихатдан умумий, тенг бўлган хусусиятлар грамматика ва фонетика сохаларида ҳам кузатилади.

Ностратик макрооилага кирувчи тиллар оилаларининг энг қад. қариндошлиги ҳақидаги масала ана шу оилаларни қиёсий-тарихий ўрганишнинг илк даврида юзага келган. Дастлаб тил оилалари жуфт-жуфт қилиб қиёсланган. Бир жуфт эмас, балки бир қанча (яъни урал-олтой, ҳинд-европа, сом-хом) тил оилаларининг қариндошлиги ҳақидаги қоидани биринчи марта даниялик тилшунос X. Педерсен таърифлаб берган.

Мазкур масалалар бўйича фикрмулоҳазалар ва материалларни тўплаш ҳамда қад. ностратик тилни, яъни боботилни тиклаш ўтган асрнинг 70-й. ларида биринчи марта рус олими В. М. ИлличСвитич томонидан амалга оширилган.

Prev Article

НОСИРОВА

Next Article

НОТА