НОТАРИАТ

НОТАРИАТ (лот. notarius — мирза, котиб) — юридик аҳамиятга эга бўлган ҳуқуклар ва фактларни тасдиклаш вазифаси топширилган ва қонунда назарда тутилган бошқа нотариал ҳаракатларнп бажарувчи органлар тизими. Ўзбекистон Республикасида давлат ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариал идоралар Нотариат тизимини таш-кил этади, улар бўлмаган аҳоли яшай-диган жойларда баъзи нотариал ҳара-катлар фуқаролар йиғинларининг ра-ислари (оқсоқоллар) томонидан амалга оширилади. Нотариал идоралар юридик фактларни белгилайдиган ва фуқаролик ҳуқуклари тўғрисидаги низоларни ҳал қилувчи суд муассасаларидан фарқланади. Бу идоралар фукаролар билан бевосита учрашиш йўли б-н ёки қонунда кўрсатилган ҳолларда ҳужжатларга асосан низосиз ҳуқукларни ва юридик фактларни тасдиклайди.

Ўзбекистон Республикасида Нотариатнинг ташкил этилиш принциплари ва фаолияти ЎзРнинг «Нотариат тўғрисида»ги қонуни (1996 й. 26 дек.), ЎзР Ва-зирлар Маҳкамасининг Нотариат тўғрисида чиқарган қарорлари ва ЎзР Адлия ва-зирлиги томонидан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси нотариал идоралари томонидан нотариал ҳаракатларни бажариш тартиби тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси давлат нотариал идораларининг нотариуслари ва хусусий амалиёт билан шугулланувчи нотариусларнинг нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида»ги 1997 й. 28 апр. даги қўлланмаси, ЎзР Адлия вазирлиги ҳайъатининг 1997 й. 28 апр. даги қарори б-н тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси давлат нотариал идораларида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг иш юритиш тартиби ҳақида»ги, «Ўзбекистон Республикаси шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар фукаролари йигинларининг раислари (оқсоқоллари) томонидан белгиланган нотариал ҳара-катларни амалга ошириш тартиби тўғрисида»ги қўлланмалари ҳамда бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга асосланади.

Loading...