НОТРДАМ МАКТАБИ

НОТРДАМ МАКТАБИ — 12-13-а. ларда Париждаги Биби Марям ибодатхонасидя фаолият кўрсатган композиторлар, хонандалар ва мусиқашунослар ижодида қарор топган ижодий йўналиш. Йирик вакиллари — Леонин, Перотин, Й. Гарландиа, Кёльнли Франко ва б. Н.-Д. м. вакиллари аввалги бир овозли григориан хорали неги-зида кўп овозли мусиқа услубини ривожлантирди, вокал мусиқанинг янги (кондукт, мотет каби) жанрларини яратди, бу жанрларда мукаммал асарларни ижод қилиб, нота ёзувини ислоҳ қилди (ритмик модус — қолиплар ўрнига мензурали ёзувни кашф этди).

Loading...