
НОВ
НОВ — 1) канал, жар, сой ва йўллар устидан сув ўтказиш мақсадида қуриладиган махсус гидротехник иншоот (энсиз, қия сунъий канал, ариқча). Илгари чархпалакда чикарилган сув Нов орқали экинзорларга юборилган. Нов Ўзбекистон ҳудудида қад. дан қўлланиб келинган. Асосан, ёғоч ва тошдан ишланган (қ. Жўйи Арзиз). Ёғоч оқизиш нови ёғочларни битталаб ва кўплаб оқизиш, гидроиншоотдан ўтказиш учун мўлжалланади. Балиқ ўтка-з и ш нови тўсиқсиз ва қарши оқимли бўлади. Тегирмон тоши ва ГЭС тур-биналарини айлантириш, молларга сув бериш ва б. мақсадларда ишлатиладиган Новлар ҳам бор (яна қ. Акведук);
2) океанлар остидаги кўпинча узун чўзилган чуқур ботиқлар. Мас, Мариана нови, Ява нови ва б.