НОВАЯ ЗЕМЛЯ

НОВАЯ ЗЕМЛЯ — Шим. Муз океанидаги архипелаг. Баренц ва Караденгизлари орасида, РФ Архангельск вилояти таркибида. Маточкин Шар бўғози (эни 2—3 км) ажратиб турадиган 2 катта орол — Шим. ва Жан. ороллардан ва бир канча майда ороллардан таркиб топган. Жан.-ғарбдан шим.-шарққа тахм. 1000 км чўзилган. Майд. 83 минг км2 дан зиёд. Н. З. Урал-Пайхой бурмали областининг шим. давоми ҳисобланади. Палеозой даврининг ётқизиқларидан таркиб топган. Музлик, делювий, денгиз, торф-ботқоқ ётқизиқлари кенг тарқалган. Энг баланд жойи 1547 м. Ҳамма жойда кўп йиллик тўнгиб ётган музлоқ ерлар бор. Иқлими денгиз арк-тика иқлими, совуқ. Киши узок, ва со-вуқ (—40° гача), кучли шамол (тезлиги 40—50 м/сек) ва бўронлар бўлади. Авг. нинг ўртача т-раси шим. да 2,5°дан жан. да 6,5°гача. Йилига 300—600 мм ёғин тушади. Музнинг қалинлиги 300 м дан ортиқ. Оролларнинг бир қисми тундра зонасида. Кўп жойлар ботқоқ. Йўсинлишайник ўсади. Сут эмизувчилардан қутб тулкиси, лемминг, шимол буғуси, оқ айиқ; денгизларда нерпа, денгиз қуёни, Гренландия тюлени, морж, белуха, треска, сельдь бор. Езда қушлар учиб келади.

Loading...