НОВДА

НОВДА (cormus) — юксак ўсимликлардарахт ва буталарнинг асосий органларидан бири. Поя, ундаги барг ва куртаклардан иборат. Новда илдиз сис-темаси билан биргаликда қирққулоклар, қирқбўғимлар, плаунлар, очиқ уруғли ва ёпиқ уруғли ўсимликларнинг танасини ташкил қилиб, новдали ўсимликлар (кормофитлар) деб номланади. Бир йиллик ўсимликлар Н. си фақат бир мавсум, кўп йилликлари эса ҳар хил яшайди ва ҳар йили куртаклардан янги Новда ўсиб чиқади. Ортотроп (тик ўсадиган) ва, баъзан плагиотроп (ётиқ ўса-диган) Новдалар фарқ қилинади. Кўпчилик ўсимликларда Новда ёки унинг бир қисми кўриниши ўзгариб (метаморфозга учраб) тиканга (дўланада), туганакка (картошкада), гажакка (токда) айланган.

Loading...