НОВЕЛЛА

НОВЕЛЛА (итал. novella) — насрнинг кичик жанри, ҳикоянинг бир тури. Дастлаб қисса ҳажмидаги асарлар ҳам Новелла деб аталган. Новелла ҳикоядан сюжет ва композициясининг қатъийлиги, тавсифийлиги ва психологик тасвирдан холилиги, воқеаларнинг ғалати ва ҳайратомузлиги, рамзий унсурларнинг мавжудлиги ва б. б-н ажралиб туради. Жаҳон адабиёти классиклари Г. Мопассан, А. П. Чехов, Э. Хемингуэй, немис новеллачилари Л. Тик, Г. фон Клейст ва б. Н. нинг яхши намуналарини яратганлар. Ўзбек адабиётида А. Қаҳҳорнинг «Майиз емаган хотин», «Думли одам» сингари ҳикоялари ҳажвий Новелла жанр талабларига кўпроқ жавоб беради.

Loading...