НОВОКАИН

НОВОКАИН (Novocainum) — рангсиз ва хидсиз кристалл. Сувда ва спиртда яхши эрийди. Новокаин маҳаллий оғриқсизлантиришда, новокаин блокадасидз. ва б. да қўлланади. Новокаин қонга юборилганда орга-низмга умумий таъсир кўрсатади: аце-тилхолин ҳосил бўлишини камайтира-ди, вегетатив ганглийларга блокадаловчи таъсир кўрсатади, силлиқ мускуллар спазмини камайтиради, шунингдек, юрак мускули, бош мия пўстлоғининг ҳаракат соҳалари қўзғалувчанлигини сусайтиради.

Организмда Новокаин парааминобензой кислота ва диэтиламиноэтанол ҳосил қилиб гидролизланади. Унинг 5—10% ли эритмаси физиотерапевтик (электрофорез) даволашда ишлатилади. Кўпгина антибиотиклар (Мас, пенициллин)ни эритишда ҳам қўлланади.