НОВОРОССИЙСК

НОВОРОССИЙСК — РФ Краснодар ўлкасидаги шаҳар. Қора денгизнинг музламайдиган Цемесская қўлтиқчасидаги порт. Т. й. станцияси. Аҳолиси 204,3 минг киши (1998). Новороссийскга 1838 й. да асос солинган. 1973 й. Нсент. да Кахрамон шаҳар фахрий унвони берилган.

Новороссийск цемент саноатининг йирик маркази, шунингдек, машинасозлик ва металлсозлик, ёғочсозлик, озиқ-овқат саноатлари ривожланган. Давлат денгизчилик академияси, тарихий-ўлка-шунослик музейи бор. Аник, машинасозлик саноати корхоналари мавжуд.

Loading...