Knowledge Base
Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси

НЎХАТТОШ

НЎХАТТОШ — 1) минералогия-д а — иссиқ булоклар сувидан чўккан оҳак зарраларининг тўпланишидан пайдо бўладиган структурали жинс. Нўхат донасидек, юмалоқ (номи шундан). Структура жиҳатидан арагонитнинг ўзи. Нўхаттош марказдан хар томонга ўсиб чиққан бўлади;

2) петрографияда — йирик солитли оҳактош. Озарбайжонда ва Чехияда (Карлова-Вари) учрайди.

Prev Article

НЎХАТГУЛ

Next Article

НЎХАТХЎРАК