НОХУН

НОХУН (форс. — тирноқ) — 1) мусиқада — танбур (баъзан, сато) ва дойра чалишда ишлатиладиган мослама. Икки тури мавжуд: танбур Нохуни — бўйи бармоқнинг бир бўғинига тенг тирноқ шаклида (одатда, ўнг қўлнинг кўрсат-кич бармоғига кийилади); дойра Нохуни — узунасига кесилган яримта ангишвона шаклида бўлиб, бармоққа боғлаб қўйилади. Нохун, кўпинча, пўлат, жез (баъзан кумуш, мис ва б.)дан ясалади;

2) зиҳдўзлиқда (йўрма жияк тикишда) чап қўлнинг кўрсаткич бармоғига кийила-диган ангишвонага ўхшаган асбоб.

Loading...