НОЗИМ Мулла Билол

НОЗИМ Мулла Билол (1825, Ғулжа — 1899, Ёркент) — уйғур шоири. Ғулжа мадрасасида ўқиган. Хаттотлик қилган. Араб, форс тилларини яхши билган. 1851 й. «Ғазалиёт»девонинитузган. Манжур-хитой босқинчиларига қарши 1864—67 й. лардаги Или қўзғолонига бағишланган «Китоби ғазот дар мулки Чин» («Чин империясидаги урушлар ҳақида китоб», 1876) тарихий достонида уйғур халқининг миллий қаҳрамони Содир Полвон жасоратини мадҳ этган. Халқ ҳикояси асосида ёзилган «Чонг мўза Юсуфхон» («Чўққи кулоҳли Юсуфхон», 1881) достони ва «Нозугум» (1882) қиссасида адолат ва эркинлик, кишиларнинг бахт-саодат ва ёрқин келажак йўлидаги кураши акс этган.

Prev Article

НОЗИКНИҲОЛ

Next Article

НОЗИР