НОЗИР (араб. — назоратчи) — 1) қилинаётган ҳаракатнинг тўғрилигини, қонун, қарор ва низомларнинг бажар-рилишини назорат қиладиган мансаб-дор шахс, инспектор;
2) Туркистонда 20а. бошларига қадар меросни сакловчи ҳомий;
3) БХСР ва ХХСРда вазирликни бошқарувчи масъул шахс — вазир. Н. лар киритилган ҳукумат Нозирлар шўроси деб аталган ва у олий ижроия қўмитаси саналган;