НУБИЯ-АРАБИСТОН ҚАЛҚОНИ

НУБИЯ-АРАБИСТОН ҚАЛҚОНИАфрика платформаси токембрий фундаментининг шим.-шарқий қисмидаги туртиб чиққан жойи. Қизил денгиз рифтининг Н.-А. қ. ўқ. қисмини кесиб ўтиши туфайли қалқоннинг ғарбий қисми Африка (Нубия чўли)да, шар-қий қисми эса Арабистон я. о. нинг ғарбий ҳудудида жойлашган. Ёши жиҳатдан юқори протерозойга мансуб бўлган гнейсларнинг жуда қалин ва мустаҳкам ўрнашган қатлами ва кварцит ҳамда мармарларнинг бир неча қатларидан тузилган кристаллик ва метаморфик сланецлардан ҳосил бўлган. Жинсларнинг бу қалин қатлами гранитлар ин-трузияси (бир неча генерация) томонидан ёриб чиқилган. Базальтларнинг ёш отқиндилари ҳам мавжуд.

Loading...