НУҲ

НУҲ — Қуръонда номи зикр қилинган пайғамбарлардан бири. Қуръонга кўра, Аллоҳ Н. ни ўз қавмига пайғамбар қилиб юборган. Нуҳ ўз қавми ичида узоқ умр кўрди, яъни 950 йил яшади (Анкабут сураси, 14-оят). Утурли илоҳларга, бутларга сиғинган қавмини тўғри йўлга бошлаб, фақат Аллоҳга ибодат қилишга даъват этди. Лекин қавм унинг сўзига кирмади, уни мас-хара қилди. Нуҳнинг даъватига ҳатто ўзининг хотини ва фарзанди ҳам ишон-мади. Шунда Н. Аллохдан ёрдам беришни, кофирларни жазолашни сўради (Шуаро сураси, 118—119-оятлар). Аллоҳ унинг илтижосини қабул этиб, Нуҳга кема ясашни ва барча жониворлардан бир жуфтдан олиб кемага жойлаштиришни буюрди. Кейин осмондан жуда кўп ёмғир ёғдирди, ернинг ҳамма томонидан ҳам сув чиқартирди. Осмон суви билан ер суви қўшилиб улкан тўфон пай-до бўлди. Тўфонда барча кофирлар хдлок бўлди, фақат кемадагилар соғ қолдилар. Тўфон бошланишидан олдин Нуҳнинг фарзандларидан бири кемага чиқмади. Нуҳнинг оталик меҳри қўзғаб, ўғлини кемага чиқишга ундади. Аллоҳга куфр келтирган фарзанд эса отасига рад жавоб айтиб имон келтиришдан яна бош тортди ва тоққа чиқиб жон сақламоқчи бўлди, лекин у ҳам ҳалокатга учради (Ҳуд сураси, 45—47-оятлар). Сув пасайгандан кейин кема Жу-дий тоғи устида тўхтади. Кема тоғ те-пасига келиб тўхтаб, ер тўфон сувини ютиб битиргач, Аллоҳ Нуҳни кемадан ерга тушишга буюрди. Нуҳ ва унга имон келтирган кишилар кемадан тушишди. Бу замин Мусил деган юрт эди. Қуръонда Нуҳ қиссасини баён қилувчи «Нуҳ» сураси бор.

Ад.: Пайғамбарлар қиссаси, Т., 1993.

Loading...