НУКЛЕИН КИСЛОТАЛАР

НУКЛЕИН КИСЛОТАЛАР, полинуклеотидлар — нуклеотидлар қолдиғидан ҳосил бўлган юқори молекулали органик бирикмалар. Нуклеин кислоталар таркибига қандай углевод — дезоксири-боза ёки рибоза киришига қараб дезоксирибонуклеин кислота (ДНК) ва рибонуклеин кислота (РНК)ларга бўлинади. Нуклеотидларнинг Нуклеин кислоталар даги кет-ма-кетлиги уларнинг бирламчи структурасини белгилайди. Нуклеин кислоталар барча тирик организмларнинг ҳужайраларида мав-жуд бўлиб, ирсий (генетик) информа-цияни саклаш ва наслданнаслга ўтка-зишдек энг муҳим функцияни бажа-ради, ҳужайра оқсилларининг бу ин-формацияни воқе қилувчи синтези жараёнига таъсир кўрсатади. Организмда эркин ҳолда бўлади, оқсиллар билан бир комплекс (нуклепротеидлар)ни ташкил этади.

Loading...