НУКЛЕОПРОТЕИДЛАР

НУКЛЕОПРОТЕИДЛАР — нуклеин кислоталарнинг оқсиллар билан биргаликдаги комплекси. Нуклеопротеидлар таркибига кирган нуклеин кислоталарнинг хилига қараб, дезоксирибонуклеопротеидлар (ДНП) ва рибонуклеопротеидлар (РНП) фарқланади. ДНП барча ҳужайралар ядроларида ва митохондрияларида, шунингдек, сперматозоидларнинг бошчасида бўлади. ДНП оқсиллари гистонлар ва протаминлар кўринишида бўлиб, ДНК икки-тали спирали тарновларида жоилашади, улар ДНК тузилишини мувофиклашти-риб, фаоллигини оширади. Кўпгина вируслар, информосомалар РНПдан ташкил топган. Организмда Нуклеопротеидларнинг биологик аҳамияти нуклеин кислоталар (НК) нинг функциясига боғлиқ.