НУКУС

НУКУС (қорақалпоқча Некис) — Қорақалпоғистондаги шаҳар (1932 й. дан). Қорақалпоғистон Республикаси пой-тахти, Республика ҳудудининг марказий қисмида, Амударёнинг ўнг соҳилида, 109 м баландликда. Жан. ва шарқда Кизилқум чўли билан ўралган, шим,да Амударё дельтаси билан туташган. Ўртача т-ра июнда 27°, янв. да —6,9°, максимал т-ра 46°, минимал т-ра —32°. Т. й. станцияси. Нукусдан Тошкентгача 1265 км. Кизкетган канали шаҳарни кесиб ўтади. Майд. 200 км2. Аҳолиси 255 минг киши (2001; 1974 й. да 88 минг; 1959 й. да 39 минг; 1939 й. да 10 минг); асо-сан, қорақалпоқлар; қозоқ, ўзбек, рус, корейс, татар ва б. ҳам яшайди.

Ҳоз. Нукус ш. ўрнида 19-а. нинг 60-й. ларида Нукус овули мавжуд бўлган. 1870-й. лардан Нукусда савдо-сотиқ, ҳунармандчилик, балиқ овлаш бирмунча ривожланди, Амударёнинг сув режимини назорат қилувчи гидрологик пост қурилди. Рус мустамлакачилари Нукусда 1500 кишилик гарнизонни жойлаштирди. 1877 й. рус-тузем мактаби очилди. 20-а. нинг бошларида Нукус овули Амударёнингўнг со-ҳилидаги энг йирик аҳоли пунктларидан бирига айланди. 1930 й. 12 ноябрда Қорақалпоғистон Мухтор Республикасининг марказини Тўрткўл ш. дан Нукус ову-лига кўчириш ҳақида қарор қабул қилинди. 1932 й. дан Нукусда янги маъмурий бинолар қурилиши бошланди. 1939 й. Республика маъмурияти Нукус шаҳрига кўчиб ўтди.

Шаҳарнинг йирик автомагистраллар ту-гунида жойлашган-лиги унда кўп тармоқли саноатининг тез ривожланишига сабаб бўлди. Нукус — Тошҳовуз, Нукус — Ғузор автомагистраллари халқаро аҳамиятга эга. 345 км ли Навоий — Н. темир йўли., Н. билан Хўжай-лини боғлайдиган кўприк. 243 км узунликдаги Туямўйин — Н., 112 км узунликдаги Нукус, Тахтакўпир сув узатиш тармоьутари қурилди. Республика саноати умумий маҳсулотининг 20% ни Нукус шаҳар саноат корхоналари беради. Шаҳарда 50 дан зиёд саноат корхонаси бор. Металлсозлик, қурилиш материаллари, озиқ-овқат, енгил, ёғочсозлик ва полиграфия саноати тармоклари мавжуд. Нукусда йурилиш материаллари саноати яхши ривожланган, йирик панелли уйсозлик ва силикат-бетон з-длари, қурилиш материаллари к-тлари, ғишт, кабель з-длари, мармар и. ч. бўйича Қорақалпоқ—Италия қўшма корхонаси бор. Нон, гўшт, сабзавот-консер-ва, тегирмон ва аралаш ем к-тлари, сут-ёғ, вино-арақ ва пиво-лимонад з-длари, бозорлар ишлаб турибди. Нукусда ширинмия доривор ўсимлиги илдизини йиғадиган ва пресслайдиган тиббий корхона мавжуд. Бу корхонанинг маҳ-сулоти АК. Ш, Канада, Япония, шунингдек, Европа мамлакатларига экспорт қилинади. Енгил саноат корхоналарига Ўзбекистонда ягона ўтов-кигиз к-ти, тикув ва трикотаж фкалари, маиший хизмат кўрсатиш к-ти киради. Шаҳарда ўзбек, қорақалпоқ. ва рус тилларида газета-китоблар босадиган матбаа к-ти, мебель ф-каси бор. Нукусдан турли йуналишларда автобуслар қатнайди. Нукус ҳаво йўллари орқали Ўрта Осиё ва Қозоғистон, Европа мамлакатлари ша-ҳарлари, Москва, Минеральние Води, Киев, Волгоград, Боку, Остона, Кизилўрда, Тошкент ва Ўзбекистоннинг барча вилоят марказлари билан боғланган.

Нукус — Қорақалпоғистоннинг илм-фан ва маданият маркази. Нукусда Ўзбекистон ФА, Ўзбекистон БА ларининг Корақалпоғистон филиаллари, Ўзбекистон тери-венерология, онкология, шунингдек, чорвачилик илмий тадқиқот ин-тларининг филиаллари, педагогика ин-ти, Қорақалпоғистон университети, ўқитувчилар малакасини ошириш ин-ти ва б. олий ўқув юртлари ишлаб турибди. 43 умумий таълим мактаби, бир қанча академик лицей, 2 спорт, 2 мусиқа мактаблари, 18 ўрта махсус билим юрти, клуб, кутубхона, спорт мажмуи, маданият саройи мавжуд. Нукус телестудияси ўз дастурларидан ташқари, Москва, Тошкент, Аш-хобод телекўрсатувларини ҳам олиб кўрсатади. Шаҳарда 5 касалхона, поликлиника, дорихоналар ва консультация пунктлари, тез ёрдам ст-яси бор. Бер-дақ номидаги давлат мусиқали драма те-атри, филармония, санъат музейи ва б. музейлар, 5 минг томошабинга мўлжалланган амфитеатр, марказий стадион, 57 спорт зали, ботаника боғи мавжуд.

Н. Ўзбекистоннинг ёш ва куркам шаҳарларидан бири. Шаҳар 1936 йилги бош план асосида курила бошлаган эди. 1965 й. янги бош плани бўйича (меъмор А. М. Эркабоев ва мухандис Т. 3. Зиёев) Н. кўкаламзорлаштирилган тўғри тўртбурчакли даҳаларга бўлинган.

Ўзбекистоннинг иқтисодий ва ижтимоий тараққиётига қўшаётган муносиб ҳиссаси ва шаҳарнинг 70 йиллиги муносабати билан Нукус «Дўстлик» ордени билан мукофотланди (2003 й. 11 сент.).