НУҚТА

НУҚТА — энг кўп қўлланадиган ва энг қад. тиниш белгиларидан бири (•); 11-а. да араб, матнларида ёзув белгиси сифатида пайдо бўлган. 19-а. гача униш вазифаси ва қўлланиши ҳоз. айни тиниш белгисиникидан тамомила фарқ қилган. Ҳоз. ўзбек имлосида Нуқта қуйидаги ўринларда қўлланади: 1) дарак гаплар охирида (Қуёш ҳамма ёқни қиздирмоқда);

2) орзу-истак, илтимос, ялиниш, даъват, ундаш, маслаҳат, огоҳлантириш каби мазмунни ифодаловчи буйруқ гаплар охирида (Бугун эртароқборинг. Бизга овқат келтирсангиз. Майли, ўқинг бўлмаса, ҳамма эшитсин);

3) бош ҳарфлар ёки бўғинлар билан кўрсатилган шартли қисқарт-малардан сўнг (С. Раҳимов; М. Т. Ойбек; ва ш. к. ; ва б.); аббревиатураларда Нуқта қўйилмайди; 4) рақамлар ёки ҳарфлар билан кўрсатилган нумеративлардан сўнг (1. А. 2. В. каби. Бунда нумеративдан кейин келадиган гаплар мустақилликка эга бўлиши шарт); 5) баъзан саналар рақам билан ёзилганда, йил, ой, кунларни ўзаро ажратиш учун улар орасига қўйилади (2003 й. 19 окт.); 2000.14. V11I. (2000 й. 14 август) ва қ. к.

Ад.: Назаров К., Ўзбек тили пунктуацияси, Т., 1976.

Prev Article

НУЭВОЛЕОН

Next Article

НУҲ