НУР БИЛАН ДАВОЛАШ

НУР БИЛАН ДАВОЛАШ, нуртерапияси — ионловчи нурлар (альфа, бета, нейтрон, электрон, протон зарралар хамда рентген ва гамма нурлар)дан даво мақсадида фойдала-ниш; ҳар хил ўсмалар ва баъзи яллиғланиш жараёнларини даволашда кенг қўлланади.

Нур билан даволаш билан д. ионловчи нурларнинг биологик таъсир кўрсатишига асосланган. Бунда нурлар тўқималар билан ўзаро таъсирлашиб, уларда ионланиш ҳамда мураккаб физик-кимёвий ва биокимёвий жараёнларни юзага келтириб, нурлантирилган тўқималарнинг ҳаёт фаолия-тини издан чиқаради. Ионловчи нурлар хавфли ўсма тўқималарига соғ тўқи-маларга қараганда кўпроқ таъсир қила-ди; ўсмаларни Нур билан даволаш билан д. да унинг ана шу хусусияти назарда тутилади. Нур билан даволаш билан д. мустақил ёки даво усуллари билан бирга олиб борилади. Нур билан даволаш билан д. хирургик даво усуллари билан бирга олиб бориладиган бўлса, нур операциядан олдин ёки кейин берилади. Ҳоз. кўпчилик мамлакатларда онкологик беморларнинг 70% и нур билан даволанади. Ўсмаларга нур берилганда аввал ҳужайралар бўлиниши ва кўпайиши секинлашади, кейин тўлиқ тўхтайди. Лекин ўсма ҳужайраларининг бир қисми доимо тирик қолади. Бу жуда хавфли, чунки уларнинг бир қисми — рецидив (қайталанган) ўсмага, бошқаси — метастаз (иккиламчи) ўсмага айланади. Ҳужайраларнинг омон қолиши, атроф муҳитнинг турли омиллари таъсирида пайдо қилинган зарарларни бартараф қиладиган (репарацияловчи) ферментли система билан таъминланганидадир. Бу система яхши ишласа, шикастланган ҳужайранинг фаолияти тўлик, тикланади. Ҳар бир ҳужайранинг умрида нурга нисба-тан юқори ва паст сезгирлик даври бўлади. Агар ионловчи нур ҳужайранинг юқори сезгирлик пайтида таъсир этса, у қаттиқ шикастланади, сезгирлик паст вақтида бўлса, фаолияти унча ўзгармайди. Кўпгина тадқиқотларда кўрсатилишича, ўсма ҳужайрасининг нур билан за-рарланиш даражаси ундаги кислород миқдорига боғлиқ: кислород кўп бўлса, нур таъсири кучли, кам бўлса, аксинча. Шунинг учун кислородга бой ўсма ҳужайралари нобуд бўлади, сийрак бўлса, омон қолади.

Клиник амалиётда Нур билан даволаш билан д. режаси ўсма пайдо бўлган нормал тўқиманинг нурга сезгирлигига ва ўсма ҳужайраларининг морфологик етуклиги даражасига асосланади: лимфоид тўқимадан ўсиб чиққан саркомалар бириктирувчи тўқима ўсмаларига нисбатан нурга ўта таъсирчан, ҳазм йўли ўсмалари — нурга чидамли.

Ўсмаларни Нур билан даволаш билан д. да, асосан, икки нур манбаи: зарядланган зарралар тезлаткичлари (рентген асбоблар, циклик ва чизикли тезлаткичлар) ва сунъий радиоактив моддалар (гамма-мосламалар, радиоактив моддалар)дан фойдаланилади. Нур билан даволаш билан д. нинг организмга ташқи (ди-станцион ва контакт усуллар) ва ичидан нур таъсир эттириш (нур чиқарувчи манба бемор организмига киритилади) йўли билан амалга оширилади. Амалиётда кўпроқ ташқи нурлаш қўлланилади.

Ўсмаларни Нур билан даволаш билан д. да уларни тўлиқ емириш учун ионловчи нурларнинг катта дозасини қўллашга тўғри кела-ди: бунда нур реакциялари (нурга нисбатан организмнинг маҳаллий ва умумий реакциялари) кузатилади, бунда дарҳол врачга мурожаат қилиш зарур. Нур билан даволаш билан д. нинг самарали бўлиши беморнинг врач кўрсатмаларига риоя қилишига боғлик,.

Наримон Муродхўжаев.