НУР ТЕЗЛИГИ

НУР ТЕЗЛИГИ (астрономияда) — осмон жисми (Мас, юлдуз) фазовий тезлигининг кузатувчидан шу жисмга ўтказилган тўғри чизиққа, яъни кўриш нури йўналишига проекцияси. Доплер эффекты бўйича аникданади. Унга кўра, ёруғлик манбаи кузатувчидан узокдашаётган бўлса, нурланишнинг тўлқин узунлиги узаяди, яқинлашаётган бўлса, қисқаради. Нур тезлигини аниқлаш учун осмон ёритқичидаги нурланиш (ёки ютилиш) тўлқин узунлиги спектри билан қўзғалмас ёруғлик манбаи тўлқин узунлиги спектрининг ўзаро фарқи расмта олинади ва уларни бир-бирига таққосланади. Шу усулда неча минг юлдузнинг Нур тезлиги аниқланган. Кўпчилик юлдузларнинг Нур тезлиги неча ўн км/с, баъзилариники бир неча минг км/с.

Loading...