НУРАШ

НУРАШ — атмосферанинг физик-кимёвий, ер ости ва ер усти сувлари ҳамда организмларнинг таъсирида ер юзидаги тог жинслари ва минералларнинг бузилиш ва емирилиш жараёни. Нурашнинг физик, кимёвий ва органик турлари маълум. Содир бўлиш муҳитига кўра, атмосфера ва сув ости Нураш фарқланади. Физик Нураш т-ранинг кескин ўзгариб туриши ва тог жинсларининг қуёш нуридан ҳар хил қизиши сабабли катта-кичик бўлакларга бўлинишидир. Бунда нураган тог жинсини ташкил этувчи минералларнинг кимёвий тар-киби деярли ўзгармайди. Тоғ жинсларида кўплаб ёрикларнинг бўлиши ва сувнинг музлаб қолиши физик Нурашни тезлаштиради. Сув музлаганда ҳажми кенгайиб, ёриқ деворларининг 1 см2 юзасига таъсир этган кучи 870 кг га етади. Бундай Нураш яланг тоғ жинсларида, баланд тоғларда йилнинг ҳамма фаслида содир бўлади. Натижада чақиқ жинслар уюми ҳосил бўлади. Емирилган жинслар заррачаларининг катталиги 0,01 мм гача етиши мумкин.

Кимёвий Нурашда тоғ жинсларининг кимёвий таркиби ўзгариб ер юзасида барқарор минераллар ҳосил бўлади. Тоғ жинслари ёрикларидаги эркин кислород, карбонат, сульфат ва органик кислоталарга бой бўлган сув оксидланиш ва қайтарилиш редукцияларига сабаб бўлади. Кимёвий Нураш натижасида турли тоғ жинслари, гиллар ҳосил бўлади.

Органик (биологик) Нураш ўсимлик ва организмларнинг тоғ жинсларига таъсири натижасида содир бўлади. Бунда ер юзасидаги ўсимликлар асосий омиллардан ҳисобланади. Ўсимликларнинг илдизи тоғ жинслари орасига ёриб кириб, уларни турли бўлакларга ажра-тади ва дарзларни кенгайтиради. Чириган илдизлардан кирган сув тоғ жинсларида музлаб, Нураш жараёнини тезлаштиради. Ердаги микроорганизмлар гил ва лёсс жинслари орасида кўп миқдорда ғоваклар ҳосил қилиб уларни еми-ради. Нураш жараёни натижасида турли чўкинди жинслар ва кўпгина фойдали қазилмалар (каолин, охра, ўтга чидамли тупроклар, қум, темир, алюминий, марганец, никель, кобальт, олтин, платина сочмалари ва б.) ҳосил бўлади.

Loading...