НУРИСТОН

НУРИСТОНҚашқадарё вилояти Нишон туманидаги шахарча (1992 й. дан). Яқин т. й. станцияси — Жайрон (6 км). Вилоят маркази (Қарши ш.)гача 50 км. Аҳолиси 10,5 минг киши (2003). Жами 35 миллат вакиллари яшайди. Қарши магистрал каналидан сув олади. Маъмурий идоралар, алоқа бўлими, сув тозалаш иншооти, сав-до, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, 1768 ўринли умумий таълим мактаби, маънавият ва маърифат маркази, касалхона, дорихона бор.

Loading...