НУРЛАНИШ

НУРЛАНИШ — 1) эркин электромагнит майдон ҳосил бўлиш жараёни. Эркин, яъни нурланган электромагнит майдоннинг ўзи қам «Нурланиш» термини билан аталади;

2) радиодиапазондаги электромагнит тўлқинларнинг ғалаёнланиши ва фазода тарқалиши. Бунда ўзга-рувчан ток ёки зарядлар энергияси фазода тарқалаётган электромагнит тўлқинлар энергиясига айланади (қ. Радиотўлқинлар);

3) табиий шароитда тирик организмга инфрақизил, кўринадиган ва ультрабинафша нурларнинг биологик таъсири. Тирик организм кос-мик нурлар ва ион нурлари билан ҳам нурланади. Даволаш максадида тирик организм ультрабинафша, ультраюкрри частотали нурлар билан сунъий нурлантирилади. Нурланишнинг тотал (тўла), локал (қисман), тез (қисқа вақт ичида), хроник (узоқ вақт давомида), ташқи, ички ва б. хиллари мавжуд. Нурларнинг биологик таъсири Нурланиш дозаси, хили, энергияси ва организмнинг физиологик ҳолатига боғлиқ.

Нурланиш дозалари — нурларнинг бирор муҳитга таъсирини белгиловчи миқдорлар. Бир неча турлари мавжуд. Ютилган доза — нурланаётган мухитнинг масса бирлигига ютиладиган Нурланиш энергияси; ионлаштирувчи нурлар (рентген 7-нурлар, а – ва р – зарралар, нейтронлар, космик нурлар ва ҳ. к.)нинг муҳитда ютилган дозалари радларда ифодаланади. Нурлантириш дозаси — Н. миқдорини ифодалайдиган ва ҳавонинг тонланиши билан ўлчанадиган миқдор, рентген ва у-нурлари рентгенларда, бошқа ионлаштирувчи нурлар эсабэрларда ифодаланади. Биологик доза — нурларнинг организмга биологик таъсирини ифодаловчи миқдор; бэр (рентгеннинг биологик эквивален-ти)ларда ўлчанади. Интеграл доза — нурланаётган ҳажм бўйича тўла ютилган ионлаштирувчи нурларнинг умумий дозаси; грамм-рентген ёки грамм-радларда ўлчанади. Вақт бирлигидаги Нурланиш доза қуввати дейилади. Баъзи Нурланиш дозаларининг қийматлари: табиий фон (космик нурлар, муҳит ва одамни ўраб олган радиоактивлик)нинг Нурланиш дозаси 0,1 бэр/йил; нур касаллигига олиб кела-диган Нурланиш дозаси — 400 —500 бэр; терапияда қўлланиладиган Нурланиш дозаси 10000 бэр гача (яна қ. Дозиметрах асбоблар, Дозиметрия, Дозиметрия назорати).

Loading...