НУРМОНОВ

НУРМОНОВ Пиримқул (1911.20.4 – Пайариқ тумани Оққўрғон қишлоғи — 1978.10.12) — 2-жаҳон уруши қатнашчиси, гвардиячи катта сержант. 1942 й. июндан фронтда. 178-гвардиячи ўқчи полки (3-Украина фронти 6-армияси 60-гвардиячи ўқчи дивизияси) нинг бўлинма командири. Нурмонов 1943 й. 26 окт. да ўз бўлинмаси билан биринчилардан бўлиб Запорожье р-нидаги Разумовка қиш-лоғи атрофида Днепр дарёсини кечиб ўтган ва плацдарм учун бўлган жангда алоҳида жасорат кўрсатган. Нурмоновга 1944 й. 22 фев. да Қаҳрамон унвони берилган. Урушдан кейин жамоа хўжалиги, қишлоқ совети раиси, бригада бошлиғи бўлиб ишлаган. Ўзи туғилиб ўсган жамоа хўжалигига Нурмонов номи берилган.

Loading...